Click to listen highlighted text!
Файлни юклаб олиш: 689k.pdf [70,43 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)

"Cogent Global Mexico SRLCV" компаниясининг ижрочи директори бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси Хоразмга ташриф буюрди. Аҳоли бандлиги, хусусан, ёшларнинг иш билан таъминланганлиги аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш бўйича асосий вазифалардан ҳисобланади. Хорижга ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда вилоят ҳокимлиги бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Кореянинг "Cogent Global Mexico CRL CV, Camino RealS/N" компанияси ижрочи директори Мин Бенг Сол Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов билан учрашди ва вилоят аҳолисини ишга жойлаштириш бўйича янги лойиҳанинг тақдимотини ўтказди. Шунингдек, Мин Бенг Сол фуқароларимизни корейс тили ва дастурлаш йўналишларида ўқитиш орқали уларнинг Корея Республикасида қонуний ишга жойлашиши соҳаларини аниқлаб берадиган шахсият тестлари билан таништирди. Ўзбекистондаги ёш авлоднинг мақсад ва интилишларини амалга ошириш, уларнинг қобилиятларидан келиб чиқиб, маълум бир соҳага йўналтириш мақсадида ёшлар билан ишлаш ва иқтидорлиларни аниқлаш зарурлиги қайд этилди. Шу мақсадда Корея Республикасида ёшларнинг иқтидорини аниқлашга ёрдам берадиган шахсият тестлари ўтказилиши амалиёти жорий қилинган. – Бу тажриба 30 йилдан буён миллий ва хусусий компанияларда ишга қабул қилиш ва ходимларнинг лавозимини ошириш давомидаги суҳбатлар жараёнида қўлланиб келинмоқда, –дейди, Мин Бенг Сол.

Файлни юклаб олиш: 686k.pdf [579,76 Kb] (Юклаб олишлар сони: 13)


Вилоятимизда “Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари” катта кўтаринкилик руҳида бўлиб ўтди.
Урганч темир йўл вокзали ва Урганч Халқаро аэропортида 2 ноябрда Озарбайжон маданияти ва адабиёти кунлари иштирокчилари карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди. Шу ернинг ўзида ўзбек ва озарбайжон халқларининг янгроқ куй-қўшиқлари янграб, рақслар ижро этилди.

Файлни юклаб олиш: 685k.pdf [695,71 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)

Файлни юклаб олиш: 684k.pdf [196,48 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 683k.pdf [1,94 Mb] (Юклаб олишлар сони: 13)


Спортчиларимиз энг кучлилар қаторида
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур нуфузли мусобақада 35 та давлатнинг 800 нафарга яқин спортчиси иштирок этмоқда. Жумладан, 24 нафар ўзбекистонлик спортчи чемпионлик йўлида жаҳоннинг энг кучли белбоғли курашчилари билан баҳс юритаётир. Улар сафида янгибозорлик Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоева ҳам бор.
Қувонарлиси, Уллижон Давлетова ва Бегойим Раҳимбоевалар Қозондан медаллар билан қайтадиган бўлишди. Бегойим 76 килограмм вазн тоифасидаги иштирокчи қизларлар орасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Уллижон 58 килограммгача вазн тоифасидаги қатнашчилар биринчилигида бронза медали соҳибасига бўлди.
Қизларимизни муваффақияти билан чин дилдан муборакбод этамиз
______________________
Наши спортсмены в числе сильнейших
В российском городе Казань проходит чемпионат мира по борьбе на поясах. В этом престижном состязании принимают участие около 800 спортсменов из 35 стран. В составе сборной Узбекистана 24 наших борцов, которые соревнуются за звание чемпиона мира. Среди них Уллижон Давлетова, которая завоевала серебряную медаль в весовой категории 76 кг, а Бегойим Рахимбаева — бронзовую медаль в весовой категории до 58 кг.
Чемпионат продлится до 5 ноября.


Файлни юклаб олиш: 681k.pdf [858,68 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Файлни юклаб олиш: 680k.pdf [341,4 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)