Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекстон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича ставкаларни белгилаш, маҳаллий бюджети харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилди.

Мазкур қонуннинг 18-моддасига асосан 2020 йил учун вилояти маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1.Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги
 “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига (Кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, 2020 йилги Хоразм вилояти (Кейинги ўринларда Вилоят деб аталади) маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 457,0 млрд.сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


Ижтимой тармоқларда Kun.uz таҳририятига келган мурожаатлардан бирида Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Питнак шаҳарчасидаги «Саяпр», «Шехлар», «Саидлар» маҳаллаларида йўлларнинг абгор аҳволга келиб қолганидан аҳоли шикоят қилганлиги ва «Ёзда чанг-тўзон, ёмғирда ботқоқ» - Питнак аҳолиси абгор йўллардан азият чекмоқда” номли мақола тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва  Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мутахассислари томонидан жойида ўрганиш олиб борилди.
 
Ўрганиш жараёнида, ушбу йўллар жорий йил 2019 йил учун Хоразм вилояти ҳокими қарорига асосан маҳаллий ҳокимлик маблағлари ҳисобидан ички ҳўжалик йўлларини чақилган тош билан жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича Хоразм Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК билан манзилли рўйхат асосида (Питнак шаҳарчаси эмас) Питнак қишлоғи "Саяпир" маҳалласи, "Серқуёш" кўчаси 1,520 км қисмидан, "Шехлар" маҳалласи, "Шехлар" ва "Ҳожи бобо" кўчалари 1,150 км қисмидан ҳамда "Саяпир" маҳалласи, "Буюк ипак йўли" кўчаси 0,410 км қисмларини таъмирлаш бўйича   шартнома тузилган. Шартномага асосан Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Саяпир" маҳалласи, "Серқуёш" кўчаси 1,520 км қисми, "Саяпир" маҳалласи, "Буюк ипак йўли"  кўчаси 0,410 км  қисмлари чақилган тош билан жорий таъмирланган.
Ҳозирги кунда "Шехлар" маҳалласи,  "Шехлар" ва Ҳожи бобо кўчаларида чақилган тош билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва   якунлаш ишлари олиб борилмоқда.
 Шунингдек,  "Саяпир" маҳалласида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳозирда  "Саяпир" кўчаси 1,02 км қисмида ҳам таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди ва тез кунларда ижобий якунланиши маълум қилинди.


     Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи У.М.Жуманиязовнинг Қўшкўпир туманидаги АТ "Халқ банки" Қўшкўпир филали биносида 2019 йил 21 декабрда соат 10:00 да жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан банқ хизматлари бўйича сайёр қабул ўтказишини маълум қиламиз.



Вилоят ҳокими Ф.Эрманов бугун Янгибозор тумани Ширинқўнғирот қишлоғи “Ширинлар” маҳалласи фуқаролари билан учрашди. Қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов ва вилоят ва туман корхона ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар. Урашув давомида асосан ичимлик суви таъминоти, электр кучланишининг пастлиги, сифатли кўмир етказиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлди. Шу маҳаллада яшовчи Севара Матяқубова маҳаллага оилавий поликлиника 5 км узоқликда бўлганлиги сабабли, шу ернинг ўзига кичик бир дорихона ташкил қилиб беришни сўради. Мурожаат шу ернинг ўзида ўз ечимини топди ва маҳалладаги эски ҚВП биносининг бир қисми дорихона сифатида ташкил қилинадиган бўлди. 
“Тараққиёт” кўчасида яшовчи Холмуратова Сайёра кўчадаги хонадонларни ичимлик суви билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилди. Айни пайтда мазкур кўчада 25 та хонадон мавжуд бўлиб, ичимлик сувини ўтказиш учун 500 метрлик қазув ва қувур ётқизиш ишларини амалга ошириш лозим бўлади. Янги йил байрамигача ушбу мурожаат ижобий ҳал қилинадиган бўлди. 
Матяқубов Ражабберган маҳалладаги “Бахшилар” ўрамида истиқомат қилади. 135 хонадондан иборат мазкур жойда  мактабгача таълим муассасаси  мавжуд эмас. Маҳалла марказидаги МТМ эса 3 км узоқликда жойлашган. Фуқаро шу муаммо юзасидан мурожаат қилди. Мутасаддилар томонидан масала ўрганилди. Мурожаат ижобий ечим топиб, тез кунларда бу ерда оилавий боча ташкил қилинади. 2020 йилдан эса давлат хусусий шерикчилик асосида янги мактабгача таълим ташкилоти ишга тушириладиган бўлди.


Муаммони ижобий хал қилиш мақсадида мазкур кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиб апрель ойигача кўприк фойдаланишга топширилади – дейди, Хоразм вилояти АЙҲББ бошлиғи в.б  М.Қаландаров.


 Вилоят аҳолисини юк ва йўловчи ташишга бўлган  эҳтиёжига қараб ҳозирги кунда  8784 та автотранспорт воситаларида ташиш хизматлари кўрсатилмоқда. Жумладан 385 та автобус, 3432 та юк, 171 та микроавтобус, 4800 та енгил транспорт воситалари орқали аҳолига ташиш хизматлари ташкил қилинган. 

Аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни давоми сифатида бу йил 62 та автобуслар ҳарид қилинди. Байрам арафаси Ҳазорасп-Питнак, Питнак-Ҳазорасп йўналиши учун 12 та автобуслар питнакликларга тантанали топширилди. 

Бу ишлар давом этади.  Автокорхоналар паркини янгилаш бўйича ҳар йили янги автобуслар ҳарид қилинади. 


Бугун ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Чиғатой қишлоғининг бир гуруҳ аёллари туман ҳокимлиги биноси олдидаги йўлни бир неча соатга тўсиб қўйгани тўғрисида хабарлар тарқалди.


Шовот тумани Наврўз МФЙ (Чиғатой қишлоғи) ҳудуди Вазирлар Маҳкамасинингнинг 2015 йилдаги 193-сонли қарорига асосан табиий газдан узилган ҳудуд бўлиб, маҳаллий аҳоли куз-қиш мавсумида кўмир ва ўтин маҳсулотларидан фойдаланишади. 

Табиий газ йўқлигидан норози шу ҳудудда истиқомат қилувчи 7 нафар аёллар бугун соат 10:00да туман ҳокимлиги биносига келиб ўз норозиликларини намоён қилиш мақсадида “Туркистон” кўчасини 5 дақиқага тўсиб қўйишган.

Туман ҳокими Х.Отахонов ва ички ишлар бўлими ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келди. Шундан сўнг, Х.Отахонов мурожаатчи аёллар билан Наврўз маҳалласига бориб, маҳалла аҳолисининг 105та газ балонларини 10 декабрь куни суюлтирилган газ билан тўлдириб етказиб беришини ваъда қилди.


Файлни юклаб олиш: 740k.pdf [148,87 Kb] (Юклаб олишлар сони: 21)

Файлни юклаб олиш: 739k.pdf [206,81 Kb] (Юклаб олишлар сони: 12)

Хива туман “Эски қиёт” қишлоғи "Қушчи катта боғ” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари ва сув тарқатиш иншоотини қуриш лойиҳасига 5,3 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Қўшкўпир парранда сервис” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қурилиб4 дона насос ускунаси, 1 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси (дозатор)  ўрнатилди, ҳар бирининг сиғими 500 метр куб бўлган 2 дона сув сақлаш иншооти (резерувар) қурилди, трансформатор ўрнатилди, кириш жойи ва химоя девори қурилди. Шунингдек лойиха доирасида узунлиги 30 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ёткизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг метр куб бўлиб, Хива туман Қушчи катта боғ маҳалласининг 21000 дан ортиқ ахолисини ичимлик суви билан таъминлайди. 

Урганч туман “Қоромон” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини қуриш лойиҳасига  4,2 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Cувоқова” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қурилиб, узунлиги 17 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ётқизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 бўлиб, Урганч туман Қоромон маҳалласининг 5000 дан ортиқ аҳоли ичимлик сув билан таъминланди.

               Урганч туман “Ровот” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасига 3,32 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Жахонгир” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси реконструкция қилинибқўшимча сиғими 500 м3 бўлгансув сақлаш иншооти (резерувар) қурилди ва узунлиги 14 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ётқизилди. Сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 бўлиб, Урганч туман Ровот маҳалласининг 6000 дан ортиқ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.