Click to listen highlighted text!
Файлни юклаб олиш: 656k.pdf [992,47 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 655k.pdf [986,21 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 650k.pdf [183,47 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

      Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида шаҳар-туманлар ҳокимликлари, қатор ташкилот ва идораларнинг ахборот хизматлари ҳамда ОАВ ҳодимлари ва блогерлар иштирокида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги: фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши билан аҳамиятли экани, бу Қонун журналистика соҳасида фаолият кўрсатаётган ҳодимлар учун дастуриламал бўлиши алоҳида таъкидланди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Нуман Акбаров, Расул Кушербаев, Хоразм вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шоназар Карриев “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг асосий қоидалари”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги таъминлаш: ҳуқуқлар ва мажбуриятлар”, “Фаолият очиқлигини таъминлашда Ахборот хизматларининг роли: энг яхши амалиёт намуналари” мавзуларида сўзга чиқдилар. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ш.Карриев ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова ҳокимликлар ҳамда идора ва ташкилотларнинг ахборот хизматлари ҳодимлари иш самарадорлиги ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш кўникмасини янада ошириши лозимлигини қайд этдилар.                                                                                                                                                                                        Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати 

Файлни юклаб олиш: 661k.pdf [663,67 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 660k.pdf [250,15 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 659k.pdf [175,14 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

Файлни юклаб олиш: 658k.pdf [141,12 Kb] (Юклаб олишлар сони: 9)

Файлни юклаб олиш: 657k.pdf [522,97 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)

2019 йил 23 октябрь куни Марказий банк Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи У.М.Жуманиязов томонидан Урганч туманида фуқароларнинг банк соҳасига оид мурожаатларини жойида кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини ушбу сайёр қабулда ўз мурожаатлари билан иштирок этишга таклиф этамиз.
Сайёр қабул жорий йилнинг 23 октябрь куни 11 00 да АТБ “Микрокредитбанк” Қоровул филиали мажлислар залида ўтказилади.