Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги
 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йилнинг январ-март ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 11629 тага ташкил қилди. Вилоят бўйича кичик тадбиркорлик корхона ва ташкилотларининг сони Урганч шаҳрида 2965 та,Хива шаҳрида 1128 та, Хива туманида 1299 та, Урганч туманида 1233 та, Хонқа туманида 847 та, Янгиариқ туманида 784 та, Хазорасп туманида 712 та, Гурлан туманида 659 та, Қўшкўпир туманида 593 та, Боғот туманида 522 та, Шовот туманида 487 та ва Янгибозор туманида 400 тани ташкил қилди. 

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14614 тани ташкил қилиб, шундан 13972 таси ёки  ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,6 фоизи фаолият кўрсатмоқда. 
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3475 та (23,8 фоизи), саноат 2281 та (15,6 фоизи), қурилиш 1580 та (10,8 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 1121 та (7,7 фоизи) соҳаларига тўғри келади. 

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил январь-мартига  нисбатан 101,3 фоизга кўпайиб, 1008,3 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,7 фоизини ташкил қилди.  


 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1810,1 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 5342 кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.  

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йилнинг январь-март ташқи савдо айланмаси 53,5 млн. АҚШ долларини, жумладан 22,4 млн. АҚШ долларини, экспорт операциялари, 31,1 млн. АҚШ долларини импорт операциялари ташкил этди.Ташқи савдо айланмасининг сальдоси -8,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. 

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йил январь-мартда чакана товар айланмаси 1089,1 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,0 фоизга ўсди.

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Юк ташиш. 2018 йил январь-мартида барча транспорт турлари томонидан 5,4 млн. тонна юк ташилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,6 фоизни ташкил этди.  
Юк айланмаси барча транспорт турлари томонидан 116,0 млн.тн-км. ни ташкил қилди ва 6,0 фоизга кўпайди.  

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йил январь-мартида бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ҳажми 926,4 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан қишлоқ жойларида 300,2 млрд. сўм ёки умумий кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 32,4 фоизини ташкил қилди. 2017 йил январь-мартига нисбатан ўсиш 105,0 фоизни ташкил этди. 

 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

2018 йил январь-март ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1273,9 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 120,2 фоизни ташкил этди. 
Ҳисобот даврида 742,9 млрд. сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2017 йил январь-март ойлрига нисбатан 125,1 фоизни ташкил этди.  
Жумладан, 199,5 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 534,8 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2017 йил январь-март ойларига нисбатан мос равишда 108,2 фоиз ва 133,4 фоиз) ишлаб чиқарилди. 
Тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2018 йилнинг январь-март ойларида 4,8 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди. 


 2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь-мартда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми 1858,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг январь-мартига нисбатан ўсиш суръати 106,1 фоизга тенг бўлди. 
2018 йил январь-март ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 121,9 фоизни ташкил қилди.