Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Давлат дастурларининг самарали бажарилишида фуқаролик жамияти институтлари кўмакчи” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2024 йил 27 мартидан 27 апрелигача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39 / 62 228 45 43
- «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросининг жойларда амалга оширилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- Коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳалар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ва таҳлил қилиш;
- Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;
- Хотин-қизлар ўртасидаги ажримлар ва жиноятчиликни олдини олишга кўмаклашиш.
- Вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва тиббий маданиятни юксалтириш орқали аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашиш.
- Чекка ва чегара ҳудудлардаги маҳалла, овул, таълим муассасаларида ва жамоат ташкилотларида ёшларнинг маънан ва жисмонан етук инсон бўлиб камол топишига кўмаклашиш.
- Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларни кенг жалб этиш борасидаги ижтимоий шерикликни қўллаб қувватлашга кўмаклашиш;
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2024 йил 27 мартидан 27 апрелигача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун тел: 62 223 00 39 / 62 228 45 43
Бош саҳифага қайтиш