Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди 2024 йил 2 майгача давлат гранти 1-танловини эълон қилади

  • Qog'ozga chop etish


Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш”мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидагимақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалариқабул қилинади:

1. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар ёшлар бўлиб улғайишига кўмаклашиш;

2.Учинчи Ренессанс ғоясининг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар таффакурига сингдириш;

3.Жадидларнинг ватанпарварлик, миллатпарварлик ва тараққийпарварлик соҳасидаги маънавий-маърифий меросини ёшлар онгига етказиш;

4.Ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, она Ватанга муҳаббат, бузғунчи ғояларга қарши иммунитетларни янада кучайтириш

5.Ёшлар орасида ижтимоий тадбиркорликнинг асосларини кенг тарғиб этиш, ёшлар қатламининг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлардан фойдаланадиган ёш истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

6.муқаддам судланганликнинг ҳуқуқий оқибатларига дуч келган, уюшмаган ва тарбияси оғир ёшларнинг жамиятга қайта ижтимоий интеграциясига ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;;

7.Ногирон, кам таъминланган, чин етим ёшларнинг қайта касбга тайёрлаш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашни рағбатлантириш;

8.Қишлоқ жойлардаги таълим муассасалари битирувчиларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда уларни конституцияга мувофиқ ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлаши ва бизнесни ривожлантиришга қаратилган ишларини кучайтириш;

9.Ёш қизларни, оилаларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликни ташкил этишига кўмаклаши;

10.Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;

11.Ёшларниҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат ғояларини, ватанга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, уларни оммавий маданиятнинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш;

12.Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида кенг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;

13.Буюк аждодларимизнинг ватанпарварлик ва тараққийпарварлик тўғрисидаги бой маънавий-маърифий меросини ёшлар онгига сингдириш

14.Ёшлар орасида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилиш;

15.Аҳолини, айниқса ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва зарарли таъсирдан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш;

16.Маънавий баркамол шахсни тарбиялашга, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш;

17.Давлат дастури ижросининг аниқ натижаларни, ислоҳотлар жараёнларни хорижий ва маҳаллий ОАВларида кенг ёритиш;

18.Жамиятда радикаллашув ва мутаассиблик, ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиғи шаклланишига кўмаклашиш;


Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинингwww.fondngo.uzрасмий веб сайти ваhttps://t.me/GROUP_JAMOAT_FONDIтелеграм каналида жойлаштирилган ва янги юкланган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Ташкилотнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

7. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 200 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар2024 йил 1 апрелдан 2 майгачақабул қилинади.

ҲужжатларЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондиномига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондинингwww.fondngo.uzрасмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (78) 238-23-76, (78) 238-23-77. 




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya