Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЭЪЛОН

  • Qog'ozga chop etish

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди  “Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 3-танловини
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

       Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
 
  1. Жамиятда соғлом турмуш тарзини ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш, аҳоли турмуш сифатини оширишга кўмаклашиш;  
  2. Туризм ярмаркалари ва кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш; 
  3. Оммабоп интернет ресурсларида воханинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш; 
  4. Экотуризм, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантиришга кўмаклашиш.
  5. Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма-хиликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
  6. Маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш; 
  7. Экологияни асраш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий туризмни тарғиб этиш йўналишида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда таъсирчан дастурларни амалга ошириш. 
 
        Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 
2. Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundkhorezm.uz веб сайтида шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача. 
Ҳужжатлар 2023 йил 23 майидан 23 июнигача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Урганч шаҳри, 220100, Ал Хоразмий 29 уй манзилига “Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
 Маълумот учун тел:  62 223 00 39 / 62 228 45 43



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya