Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Бугун Урганч туманида жамоатчилик эшитуви ўтказилди

  • Qog'ozga chop etish

   Бугун Урганч туманида Хоразм вилоят хокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши  ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч туманида 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 1 июль ҳолатигача туманда амалга оширилиши белгиланган бандларнинг ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди. 
 
   Жамоатчилик эшитувида Урганч тумани ҳокими Ф.Шарипов ҳам иштирок этиб бугунги кунда давлат дастурлари ижросининг ўз вақтида ва сифатли тартибда амалга оширилилишида бундай жамоатчилик мониторинглари ва эшитувларини ташкил этиш туманда ўзининг ижобий натижаларини кўрсатаётганини таъкидлаб, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган мониторинглар ва эшитувларни ўтказиб боришни қўллаб-қувватлашини билдирди.
 


   Шунингдек, эшитувда давлат дасутри ижросига юзасидан Урганч тумани ҳокими ўринбосарларининг “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш, касбга ўқитиш кўламини ошириш, ишсиз фуқароларни жорий йилдан бошлаб касб-ҳунарга ўқитиш ишларини йўлга қўйилиши ҳолати, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини ва иссиқхоналарни кўпайтириш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этиш ҳолати, хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ахборотлари эшитилди.  
 
   Мазкур эшитувда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари, Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят жамоатчилик гуруҳи аъзолари, алоқадор туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya