Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоят нашр этган ҳужжатлар матни

  • Qog'ozga chop etish

Ҳокимлик нашр этган ҳужжатлар матни

Хоразм вилояти ҳокими қарори

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ИСИТИШ ВА ИССИҚ СУВ МЕЪЁРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

         Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 августдаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалиги корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-455-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги "Уй-жой-коммунал хизматларининг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 271-сон қарорларига асосан вилоят ҳудудида иситиш ва иссиқ сув меъёрларини белгилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят бўйича:

- бир ойда кўп қаватли уйларда 1 кв.метр турар-жой майдонини иситиш меъёри 0,0202 Гкал;

- иссиқ сув ўлчагичлари мавжуд бўлмаган хонадонлар аҳолисига хўжалик ва санитария - гигиена эҳтиёжларига иссиқ сув тайёрлаш учун талаб қилинадиган иссиқлик энергиясининг меъёри бир ойда бир киши ҳисобига 0,2364 Гкал. Этиб белгилансин.

2. Мазкур қарор "Хоразм ҳақиқати" ва "Хорезмская правда" газеталарида эълон қилинсин.

3. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган ҳисобланади.

4. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Вилоят компютерлаштириш маркази" ДУК (С.Садиков) қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилишини таъминласин.

5. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Рўзметов зиммасига юклатилсин.


Вилоят ҳокими П.БОБОЖОНОВ.

Урганч шаҳри,

2015 йил 21 сентябр.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси, 76-сон 23 сентябр, 2015 йил.


Вилоят ҳокимлигида

ЕНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ БАЙРАМГА ПУХТА ТАРАДДУД

Мамлакатимизда истиқлол йилларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча жабҳаларида салоҳиятли, улкан ишлар амалга оширилди.


Яратувчиликлар, бунёдкорликлар жадал суръатлар билан олиб борилиши натижасида шаҳру қишлоқларимиз янада обод, файзли бўлиб, қалблар қувончга тўлмоқда.

Мустақиллик йилларида бебаҳо тарихимиз чуқур ўрганилиб, миллий анъана, урф-одатларимиз, қадриятларимиз қайта тикланди. Ўтган давр мобайнида босиб ўтган шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларни, қўлга киритган ютуқларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига этказиш, юртдош-ларимизни янги марралар сари руҳлантириш, энг улуғ, энг азиз байрам - Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юксак даражада ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими П.Бобожонов қарор қабул қилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинганлиги қайд этилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги-нинг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят комиссиясининг таркиби тасдиқланди.

Вилоят комиссиясига "Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним - Ўзбекистоним!", деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Туманлар ва Урганч шаҳар ҳокимликларига, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, "Нуроний" жамғармаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлимларига Ватанимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамини юксак савияда нишонлаш учун жойларда туман, шаҳар комиссияларини тузиш ва тегишли тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилди.

Вилоят маънавият ва маърифат кенгаши томонидан туманлар ва Урганч шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этиш ва уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминланиши қарорда таъкидланади.

Вилоят комиссиясига йиғилишларда белгилан-ган чора-тадбирларнинг Урганч шаҳар марказида ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд бошқарма, идора ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш топширилди.

Туманлар ва Урганч шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган мутахассислар - стсенарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстр-лар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фолклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этиш тавсия этилди.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Ўзбекистонёзувчилар уюшмаси, журналистлар ижодий уюшмаси ва "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар зиммасига юртимиз истиқлолини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун "Ягонасан, муқаддас Ватан!" анъанавий республика танловининг якуний босқичида, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ниҳол" мукофотига номзодларнинг республика саралаш босқичида ҳамда "Енг улуғ, энг азиз", "Ватан учун яшайлик", "Ранглар жилосида - она диёр" каби анъанавий кўрик-танловларда вилоят босқичи ғолиблари ва совриндорларининг иштирокини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, "Хоразм" телерадиокомпанияси, "Хоразм ҳақиқати" ва "Хорезмская правда" газеталари бирлашган таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мустақилликнинг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилди.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси, 59-сон 25 июл, 2015 йил.


Вилоят ҳокимлигида

...ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЧИҚАРИЛДИ

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани Давлат рўйхатидан чиқариш тўғрисида вилоят ҳокими қарор қабул қилди.

Унда Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва роли- ни янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2340-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2015 йил 23 июндаги 139қ-сон қарори билан тасдиқланган "Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузури-даги минтақавий лотереялар-ни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилма"ни тугатиш комиссиясининг 2015 йил 9 июлдаги хулосасига асосан Ўзбекистон Республи-касининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти" тўғрисидаги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ "Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилма"ни тугатиш комиссиясининг 2015 йил 9 июлдаги хулосаси маълумот учун қабул қилинганлиги қайд этилади. Шунингдек, "Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисос-лаштирилган хўжалик ҳисоби-даги тузилма" Давлат рўйхати-дан чиқарилиши кўрсатилган.

Вилоят статистика бош-қармасига, вилоят давлат солиқ бошқармасига Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузури-даги минтақавий лотерея-ларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилма Давлат рўйхатидан чиқарилиши муносабати билан ўз база-ларига тегишли ўзгартириш-ларни киритиш топширилди.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси, 58-сон 22 июл, 2015 йил.


Вилоят ҳокимлигида

ЕЛЕКТР эНЕРГИЯСИ ТЕЖАМКОРЛИГИНИ КЎЗЛАБ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 июндаги "Енергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги Қарорига асосан 2015 йилда вилоятда электр энергиясини тежаш, ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мавжуд чўғланма лампаларни энергиятежамкор диодли ёритиш лампаларига алмаштириш ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни таъмин-лаш мақсадида Ўзбекистон Респуб-ликаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими П.Бобожонов қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этиб ўтилган қарори асосида шаҳарлар ва туманларда шу йўналишда олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўйилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хўжаниёзова, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари - Ў.Машарипов, Р.Рўзметов, вилоят ҳоким-лиги котибиятларининг вилоятдаги ижтимоий ва коммунал соҳалар объектларини, йирик саноат корхона-ларини, қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхоналарни, қурилиш ва транспорт соҳасидаги мавжуд чўғланма лампа-ларни энергиятежамкор лампаларга алмаштириш бўйича шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилди.

Ҳудудий манзилли дастурдаги лойиҳалар ижросини назорат қилиш ва лойиҳа ташаббускорларига муаммоли масалаларнинг ҳал этилишида амалий ёрдам бериш бўйича вилоят мониторинг гуруҳи таркиби, унинг вазифалари, жойлардаги мавжуд чўғланма лампа-ларни энергия тежовчи лампаларга алмаштириш бўйича 2015 йил режаси тасдиқланди.

Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси, "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, УрДУ, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, молия бошқар-маларига ўн кун муддат ичида ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет муассасаларидаги мавжуд чўғланма лампаларнинг сони ва уларни энергиятежамкор лампаларга алмаш-тириш ҳамда маблағ билан таъминлаш бўйича манзилли рўйхатини тасдиқлаб, вилоят ҳокимлигига тақдим этиш топширилди.

Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси, "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари зиммасига ўн кун муддат ичида электротехника саноатини ривожлантириш ва энергияни тежай-диган лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона ташкил этиш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлаб, вилоят ҳокимлигига киритиш вазифаси юклатилди.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва барча тижорат банклари раҳбарлари зиммасига электротехника саноатини ривожлантириш, муқобил электр энергияси ҳамда энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхоналарни ташкил этиш учун белгиланган тартибда кредит маблағларини ажратиш, "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖга ўн кун муддат ичида хўжалик ҳисобидаги йирик корхона ва ташкилотлардаги мавжуд чўғланма лампалари сони ва уларни тежамкор лампаларга алмаштиришнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, "Ўздав-енергоназорат" Хоразм минтақавий инспектсиясига тақдим этиш, мазкур инспектсия зиммасига эса ўз навбатида манзилли рўйхат асосида лампаларни алмаштириш юзасидан ҳар бир муассасада амалга оширилаётган ишлар мониторингни юритиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш, ҳар ҳафтада унинг бажарилиши бўйича вилоят ҳокимлигига маълумот тақдим этиб бориш вазифалари юклатилди.

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлик-ларига вилоят ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори асосида жойларда ташкил этилаётган ишларни янада жадаллаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят телерадиокомпанияси, "Хоразм ҳақиқати" ва "Хорезмская правда" газеталари бирлашган таҳририятига энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланиш ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган ёритиш чироқларини йиғиб олиш ва йўқ қилиш тартиби, энергияни тежайдиган лампалардан фойдаланишнинг афзал-ликлари тўғрисидаги мақолаларни чоп этиш ва видероликларни намойиш этиб бориш тавсия этилди.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси, 57-сон 18 июл, 2015 йил.


Вилоят ҳокимлигида

...ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ТУЗИЛМА ТУГАТИЛАДИ

Вилоят ҳокими П.Бобожонов Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани тугатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти" тўғрисидаги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лоте-реяларни ташкил этиш бўйича ихти-сослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилма Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъект-ларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан вилоят ҳокимлигининг 2003 йил 9 мартдаги 25-сон қарори билан ташкил қилинган Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмаси тугатилади.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмани тугатиш муносабати билан тугатиш комиссияси тузилди.

Тугатиш комиссиясига белгиланган тартибда тузилманинг мол-мулкини, кредитор ва дебитор қарзларини аниқлаш, тузилма тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш ва тугатиш бўйича ишларни белгиланган тартибда олиб бориш юклатилди.

Вилоят ҳокимининг 2003 йил 5 мартдаги 35-сон қарори ўз кучини йўқотганлиги қарорда қайд этилган.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси, 52-сон 1 июл, 2015 йил.


Вилоят ҳокимлигида

ЕРЛАРНИ ШУДГОРЛАШ СИФАТЛИ ЎТКАЗИЛСИН

2015 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшайдиган ерларни ўз вақтида ва сифатли шудгор қилишни ташкиллаштириш, 2016 йил ҳосилининг кафолатли таъминланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу юзадан қабул қилинган Қарори бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими П.Бобожонов қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилидан бўшайдиган ерларни шудгорлашни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2015 йил 22 июндаги Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди.

2015 йилги бошоқли дон экинлари ҳосили ўриб-йиғиб олингандан кейин ўтказиладиган шудгорлаш ҳажмлари, шудгорлаш ишларини амалга ошириш бўйича штаб таркиби тасдиқланди.

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, вилоят машина-трактор парклари бирлашмаси раҳбарларига туманлар ҳокимлари зиммасига шудгорлашнинг ўз вақтида ташкил қилиниши ва сифатли ўтказилиши, ҳайдов тракторларидан унумли фойдаланилиши, ҳисоботларнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик юклатилди.

Туманлар ҳокимлари зиммасига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, вилоят МТП бирлаш-маси, "Урганч нефт база" унитар корхонаси билан биргаликда шудгорлаш ишларини тез ва сифатли ўтказиш мақсадида бир ҳафта муддатда зарур моддий-техник ресурслар билан таъминланганликни ҳамда ер фондидан янада самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда хўжаликлар бўйича шудгорлаш ишларини ўтказиш жадвалини тузиш ва тасдиқлаш, тадбир олдидан барча майдонларда похол йиғиштириб олинишини ташкил қилиш, мулк-чилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар белгиланган тартибда шартномалар асосида жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд бўлган ҳайдов трактор-ларини долзарб тадбирни ўтказишга жалб этиш, уларнинг икки сменада отряд усули асосида самарали ишлашини ташкил қилиш, хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг буюртманомалари асосида ҳайдов агрегатлари учун эҳтиёт қисмлар этказиб берилишини, шунингдек кўчма таъмирлаш уста-хоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ерларни шудгорлашда сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратиш, биринчи навбатда ҳудудларнинг тупроқ шароитларини инобатга олган ҳолда уларнинг белгиланган чуқурликда ҳайдалишини назорат қилиш, тадбирда қатнашаётган механизаторлар ва операторларга зарур шарт-шароит-ларни яратиб бериш вазифалари юклатилди.

"Урганч нефт база" унитар корхонасига ёнилғи-мойлаш материалларининг зарурий заҳи-расини яратиш ҳамда шудгорлаш даврида тасдиқланган технологик меъёрлар бўйича дизел ёнилғиси қийматининг 60 фоизи олдиндан тўланишини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз этказиб берилишини таъминлаш топширилди.

"Хоразм" телерадиокомпанияси, "Хоразм ҳақиқати" ва "Хорезмская правда" газеталари бирлашган таҳририятига вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда далаларда похолни ёқиш оқибатида келиб чиқадиган зарар ва нохуш оқибатларни кенг ёритиб бориш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан шудгорлаш ишлари учун фермер хўжаликларига ажратилган ёнилғи-мойлаш материллари тўловларини ўз вақтида амалга оширилиши таъминланиши маълумот учун қабул қилинди.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси, 52-сон 1 июл, 2015 йил.





Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Fotogalereya