Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р.Рахимовнинг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2023 йил якунлари бўйича ҲИСОБОТИ

  • Qog'ozga chop etish

Ўтган 2023 йил якуни билан вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 36,9 трлн сўмга етиб, бу борадаги ўсиш суръати 104,4 фоизни  ташкил қилди.  Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 21,2 трлн сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 27,8 трлн сўмга, бажарилган қурилиш ишлари   ҳажми 5,7 трлнсўмга, чакана савдо айланмаси  13,4трлн сўмга ва жами хизматлар 13,3 трлнсўмга етди.

Вилоятда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 222 тага етиб, ўтган йилда амалга оширилган лойиҳалар доирасида қиймати 358,8 млндолларга тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва  йиллик прогноз кўрсаткичи        101 фоизга бажарилди. Ҳудудий дастур доирасида умумий қиймати 6 трлн сўм бўлган 1080  та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига     16 минг 744 та янги иш ўринлари яратилди.

Маҳаллийлаштириш дастури асосида ўтган йили 67 та лойиҳа доирасида 1,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада импорт ўрнини босиш самарадорлиги 114 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Вилоятда 2023 йил якунлари билан экспорт ҳажми
 340 млн  долларга етиб,  2022 йилга нисбатан 124 фоиз ўсишга эришилди. Экспорт фаолиятига  70 тадан ортиқ янги корхоналар жалб этилиб, экспорт географияси асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Хитой давлатларини ташкил қилди.

Ўтган 2023 йилда вилоятда 6 минг 347 та  кичик бизнес субьектлари янгидан ташкил этилиб,  фаолият кўрсатмаётган            минг 414 та корхонанинг фаолияти қайта тикланди.Натижада, вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 69,7 фоизга етди.

2023 йилда барча   дастурлар доирасида 62 та мактаб, 29 та мактабгача таълим ташкилоти, 24 та тиббиёт муассасаси, 12 та IT-парк, та олий таълим, 12 та маҳалла биноси, 25 та ирригация ва мелиорация, 180 та электр тармоқлари, 55 та ичимлик ва оқава сув, 29 та автомобиль йўллари ва бошқа турдаги объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Вилоят бўйича 4 минг 158 та хонадонга мўлжалланган, жумладан “Янги Ўзбекистон” массивларида 1 минг 524 та квартирали кўп қаватли уй-жойлар қуриб битказилди. “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида Янгиариқ туманидаги Ширшоли, Хива туманидаги Истиқлол, Янгибозор туманидаги Катли ва Боғот туманидаги Саҳоват маҳаллаларида кенг кўламда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

2023 йилда вилоятда ирригация ва мелиорация тармоқларида олиб борилган таъмирлаш ва тиклаш ишлари натижасида 28 минг гектар  суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди. Шунингдек, 672 та фермер хўжаликларининг 41 минг 358 гектар ер майдонларига сув тежовчи технологиялар ўрнатилди. Айни кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сув ресурсларини тежаш мақсадида ички каналларни бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Яна бир муҳим масала,
 2023 йилда вилоятда салкам 6 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага берилди ва 40 минг нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди. Бунда аввало, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларнинг деҳқончилик билан шуғулланишларига имконият яратилди. Умуман вилоятимиз бўйича  326 минг тонна пахта, 388 минг тонна дон,  минг 157 тонна пилла, 954 минг тоннадан ортиқ мева,  сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида йил муваффақиятли якунланди.

Вилоят иқтисодиётининг яна бир муҳим тармоғи -  туризм соҳасида амалга оширилган лойиҳалар қадимий шаҳарларимизга сайёҳлар оқимининг кескин ошишига имконият яратди. Ўтган йил давомида вилоятимизга  130 та хорижий давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрди. 2023 йилда вилоятда туризм йўналишида 431 ўринли 9 та янги меҳмонхона, 186 та ўринга мўлжалланган 6 та хостел, 86 та ўринга мўлжалланган 11 та меҳмон уйлари,  20 та йўл бўйи туризм инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди. Шовот туманида жойлашган   Юсуф Ҳамадоний қадамжосини қайта қуриш ва ободонлаштириш ишларини бошладик ва  қурилиш ишлари якунига етгач бу маскан минтақадаги энг  гавжум зиёрат туризми объектларидан бирига айланади.

“Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да мактабгача ва мактаб таълими тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш бўйича  комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Йил давомида 3100 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасалари ташкил қилиниб, вилоятда боғча ёшидаги болаларнинг қамров кўрсаткичи 81,2 фоизга етди.

Ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш тизимини жорий этиш бўйича 51 та умумтаълим мактаблари маҳаллий ҳокимликлар томонидан 20млрд сўмлик мебель жиҳозлари ҳамда  касбга ўргатиш асбоб-ускуналари билан таъминланди. Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди бобомиз номи билан аталувчи 300 ўринга мўлжалланган ҳарбий академик лицей ўз фаолиятини бошлади.

Кейинги йилларда вилоятда олий таълим муассасаларида қабул квоталари сони ошиб, янги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди, бир нечта нодавлат университетлар ташкил қилиниб,  минглаб талаба ёшларни ўз бағрига олди. Натижада, 2021 йилда вилоятда мактаб битирувчиларнинг 26 фоизи олий таълим муассасаларига қабул қилинган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич  50 фоиздан ошди.

Тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалалари давлатимиз ва маҳаллий ҳокимликларнинг доимий диққат эътиборида турибди.  Ўтган  йилда вилоятимизда  24 та тиббиёт муассасасида 73 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди, шунингдек, шифо масканлари учун 16,3 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар сотиб олинди.


 2023 йил вилоятимиз маданий ҳаётида ҳам маънавий-маърифий тадбирларга бой бўлди. Жумладан, Абу Райҳон Беруний бобомизнинг 1050 йиллиги, Жалолиддин Мангуберди бобомизнинг ҳарбий салоҳияти ва дунё тарихида тутган ўрни ҳақида халқаро анжуман, Этноспорт мусобақаси, қовун сайли каби йирик оммавий-маданий тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.

Умуман, вилоятда иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларда юқори  натижаларга эришдик ва биз бу билан тўхтаб қолмасдан, ютуқларимизни янада мустаҳкамлаш, ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирларини кўряпмиз.

Энди вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йилдаги асосий йўналишлари ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам. Ўтган йил бошланган хайрли бошламаларнинг узвий давоми сифатида 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб номланди. Йил дастурида бу йўналишда амалга ошириладиган барча чора-тадбирлар ўз ифодасини топди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29 февраль- 1 март кунлари ҳурматли Президентимиз вилоятимизда бўлиб, ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан танишди, Хоразмни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.   Ҳурматли Президентимиз  “хоразмликлар меҳнаткаш, интилувчан, изланувчан, янгилик яратувчи халқ. Уларга фақат шароит қилиб бериш керак”, деб таъкидлаб, ана шу шароитни яратиш учун вилоятга жуда катта миқдорда маблағлар ажратди. 

Хоразмда кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли шартларда 100миллион доллар ажратиш бўйича ҳурматли Президентимизнинг қарори чиқди. Бу қарор бўйича 5,5 минг тадбиркорга молиявий кўмак берилиб, 50 минг янги иш ўрни яратилади. 



Бундан ташқари  1,1миллиард доллар ва 10триллион сўм маблағ йўналтирилаяпти. Хоразм энди “тупик ҳудуд” эмас. Амударё устидан янги кўприкни қурилиши кўп йиллик муаммони ҳал қилди. Янги кўприк Хоразмдан Қорақалпоғистонга бориш йўлини 112километрга қисқартирди. Энг муҳими, 2соат вақт тежаладиган бўлди, темир йўлда юк ташиш харажатлари 1та вагон учун 600минг сўмга арзонлашаяпти. Йил охиригача вилоятимизга келган темир йўлни электрлаштириш лойиҳаси якунланса, юк ташиш харажатлари яна 30фоизга арзон бўлади. Бу – табиий хомашё заҳиралари кам бўлган Хоразмлик тадбиркорлар учун янги имкониятларни очади.

Албатта, саноатни, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун барқарор энергия манбалари керак. Ҳурматли Президентимизнинг ташрифи доирасида   Франциянинг машҳур “Вольталиа” компанияси билан ҳамкорликда  100мега-ваттли қуёш электр станцияси қурилишига “СТАРТ” берилди.  Бу лойиҳа йил якунигача ишга тушади.

Бундан ташқари вилоятимизда қиймати 10миллиард долларлик йирик газ-кимё мажмуасини қуриш бўйича музокаралар  бошланди. Кичик ва ўрта саноат лойиҳалари учун янги кредитлар берилади, божхона, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар жорий қилиняпти. Экспортчиларга бошқа вилоятдан хомашё етказиб бериш учун йўл харажатларининг 50фоизи Экспорт жамғармасидан қоплаб берилади.

“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида Хитойлик инвесторлар билан лак-бўёқ, шиша маҳсулоти ва электротехника йўналишида 300миллион долларлик 4та лойиҳа   йил якунигача ишга туширилади. Ҳозир вилоятда тайёрланган ип-калаванинг атиги 30фоизи қайта ишланади. Бу йил вилоятга 280миллион доллар инвестиция олиб келиб, ип-калавани қайта ишлашни 60фоизга етказиш мўлжалланяпти. Умуман ажратилган маблағларни самарали ишлатиш учун ҳар бир туман ва шаҳарни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланади. Хоразмда Хитой тажрибаси асосида “уй саноати” ривожлантирилади.

 Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида бу йил  5мингта хонадонда интенсив усулда балиқ боқиш учун кичик ҳажмдаги бассейн ташкил қилишга 100миллиард сўм кредит,  минг 400та хонадонга тикувчилик, парранда, чорва, асалари ва боғдорчилик соҳасида 30миллиард сўм субсидия ажратилади.

Аҳоли бандлигини таъминлашда яна бир муҳим янгилик, бу йил  1минг 123гектар ер аукцион орқали аҳолига 1гектардан берилади,  шунингдек, 5минг нафар ёшга деҳқончилик учун 3минг гектар ер бўлиб берилади. “Озёрный” коллектори атрофидаги 4,5минг гектар ер лотларга бўлиб, деҳқонларга шоли ва балиқ етиштириш учун ажратилади.

 Албатта, экин майдонларида самарали деҳқончилик қилиш учун кафолатли сув таъминотини йўлга қўйиш зарур. Шу мақсадда “Тошсоқа каналини тиклаш” лойиҳасининг 2-босқичи бошланади. Натижада 172минг гектарда сув таъминоти яхшиланади, йилига 500миллион  метр куб сув, 50миллион кило-ватт электр, 30миллиард сўм сақлаш харажатлари тежалади. Сувни тежаш учун йил якунигача фермер ва кластерларнинг 10минг километр ариқларини бетонлашимиз, 11минг гектарда сув тежовчи технология жорий қилиш, 42минг гектарда лазерли текислаш ишларини бажаришимиз керак.

Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича бу йил 119та кўп қаватли уй қуриб, 3,5мингта оилани яшаш шароити яхшиланади.Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Гурлан ва Тупроққалъа туманида оқова сув тармоғини қуриш лойиҳаси бошланади.

Келгуси икки йилда вилоятда тупроқ йўллар умуман қолмаслиги керак. Бунда  яроқсиз минг километр йўлнинг ярми шу йилни ўзида таъмирдан чиқарилади. Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган “4Р-156” автомобиль йўлининг 84километрини цемент бетон қопламага ўтказишга 250миллион доллар жалб қилинади.


2024 йилда ҳам “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилади. Бугунги кунда бу ишлар Гурлан туманидаги Олға, Урганч туманидаги Оёқбоғ, Тупроққалъа туманидаги Нуробод, Хива шаҳридаги Гулистон маҳаллаларида аллақачон бошланиб кетди. 

2024 йилда Инвестиция дастурига асосан жами 96 та объектда  
 652 млрд сўмлик реконструкция, қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўрамиз. 

Ҳурматли Президентимиз тамал тошини қўйиб берган, Урганч халқаро аэропорти яқинида барпо этилаётган Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши жадал давом эттирилади. Бухоро-Мискин-Хива темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси амалга оширилади.

Вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилди. Қиймати 10,3 триллион сўм бўлган 705 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига  16 минг 800 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Яқинда вилоятимиз делегацияси Хитойда Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форумида қатнашиб, иқтисодиётимизга хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича қарийб 1 млдр долларлик  келишувларга эришдик. Шунингдек, Чехия, Словакия, Туркия давлатларида бўлиб ишлаб чиқариш, таълим, туризм йўналишларида ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандумлар имзоладик. Жорий йилда вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаолиятимизни мутлақо янгича асосда ташкил этамиз.

Маълумки, вилоятда машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника, чарм-пойабзал саноати билан бир қаторда туризм соҳаси иқтисодиёт драйвери сифатида танлаб олинган. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан Хиванинг 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан бу йил вилоятимизда жуда катта халқаро анжуманлар, маданий тадбирлар ўтказилади.

 Шунга қарата туризм инфратузилмаси объектлари қурилишини жадал давом эттирамиз. Вилоятда  туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинади. Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 апрелдан юлдузи ва қаватидан қатъи назар, Хоразмда қуриладиган меҳмонхонани ҳар бир “оилавий номери”га 20миллион сўмгача компенсация берилади. Урганч ва мамлакатимизни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзон қилиш учун 30миллиард сўм субсидия ажратиляпти. Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.

Яқинда Хитойнинг Урумчи шаҳри маъмурияти билан вилоятимизга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича меморандум имзоладик. Европа давлатларида ҳам вилоятимизнинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилинаяпти. Натижада 2024 йилда вилоятга ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини 5 млн нафарга, туризм хизматлари экспортини 350 млн долларга етказишни мўлжаллаяпмиз.

Ҳаммамизга маълум, бугунги кунда  вилоятимиз IТ соҳаси ва  рақамлаштириш бўйича Республикамиз ҳудудлари орасида етакчи  саналади. Вилоятда IТ соҳасидаги экспортёр корхоналар томонидан 2023 йилда хизматлар экспорти 4 баробарга ортиб, 1,5 млн АҚШ долларини ташкил этди.  Ҳурматли Президентимиз 2023 йилнинг июнь ойида сайловолди дастури билан Хоразмга ташрифи чоғида истиқболда вилоятнинг “ташриф қоғози” IТ соҳаси бўлишини таъкидлаган эди.  Шундан келиб чиқиб жорий йилда ахборот технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.   Мана яқинда вилоятимизда “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳасига старт берилди. Бу лойиҳа  минглаб ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва IТ соҳасида экспорт имкониятларини оширишга хизмат қилади.


Умуман, 2024 йил Хоразмда уйғониш, янгиланиш йили бўлиши керак. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Инсон қадри учун” ғоясини рўёбга чиқариш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш доимо фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиб қолади.  Ана шу улуғвор мақсадларга эришишда  жамиятимизнинг энг ижтимоий фаол қатлами бўлган сиз – журналист ва блогерларнинг кўмагига таянамиз. Сизларнинг долзарб мавзулардаги тезкор чиқишларингиз мавжуд муаммоларга ечим топиш, камчиликларни ўз вақтида бартараф этишда муҳим роль ўйнайди. Бугунги учрашувимиздан фойдаланиб, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни кенг ёритиб боришда ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз – журналист ва блогерларга чуқур миннатдорчилик билдираман. Келгуси фаолиятингизда улкан ютуқлар, ижодий баркамоллик тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya