Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Веб-сайтига жойлаштириладиган ахборотлар рўйхати

  • Qog'ozga chop etish

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 

2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 3-ИЛОВА 

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

1-боб. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун мажбурий бўлган ахборотлар рўйхати

1. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг расмий веб-сайтида (кейинги ўринларда — расмий веб-сайт) жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан унинг таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифалари ва функцияларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини, шу жумладан тартиб-таомиллар, давлат хизматларини ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари фаолиятига тааллуқли янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга);

жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

олдин давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат ҳамда давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг бўлажак ва ўтказилган оммавий тадбирлари (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

амалга оширилишида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг ҳолатини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи, унинг ташкилотлари томонидан ўтказиладиган товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

расмий веб-сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланишда унга ҳаволалар мажбурий кўрсатилиши тўғрисидаги талаб;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари (комиссиялар, кенгашлар, қўмиталар ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

мажлис кун тартиби лойиҳалари, шунингдек, сана, вақт, ўтказиш жойи ва уларда қатнашиш тартиби кўрсатилган ҳолда очиқ мажлислар ўтказиш режалари;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи расмий веб-сайтда жойлаштириш зарур деб ҳисоблайдиган бошқа умумий фойдаланиладиган ахборотлар ва маълумотлар;

сайтдан фойдаланиш, шунингдек, сайтдаги мавжуд атамаларнинг аҳамияти бўйича йўриқнома.

Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритиш учун қарор қабул қилиш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа ахборотлар.

2. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти томонидан мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) функциялари амалга оширилганда улар томонидан ушбу давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капитали, давлат улуши, ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, иш ўринлари сони, бошқарув ва назорат органлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (чекланган ҳолда тарқатиладиган ва тижорат сири мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно) ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

3. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари шунингдек соатлари);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ва унинг бўлинмаларининг (шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг) телефон рақамлари ва манзилли реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари, кириш йўллари, тўхташ жойлари ва жамоат транспорти рақамлари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган шакллар ва бланкалар, шунингдек бошқа ахборот (банк реквизитлари, манзиллар ва шу кабилар), шунингдек давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг эркин кўчириш учун статистика ҳисоботи;

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари, шикоятлари давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар, йил чораги ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек тармоқнинг ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарларининг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг статистик ахборотлари;

Интернет тармоғидаги бошқа тегишли веб-сайтларга ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ҳаволалар;

тескари алоқа қилиш имкониятлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботлари, хатлари, аризалари, шикоятларини давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг фаолияти тўғрисида маълумот олишга сўровлари ва мурожаатларининг бошқа шаклларини қабул қилиш (электрон рақамли имзодан фойдаланишга қараб);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг матбуот хизмати тўғрисидаги маълумотлар (масъул ходимлар билан алоқага киришиш тўғрисидаги маълумотлар);

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати;

«Электрон давлат хизматлари» ва «Очиқ маълумотлар» алоҳида бўлимлари;

электрон почта орқали ҳамда эълонлар ва янгиликларни етказиб беришнинг оммавий автоматлаштирилган форматлари (шу жумладан SMS юбориш йўли билан) орқали расмий веб-сайтни янгилашга ёзилиш имконияти;

давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг «Электрон ҳукумат» тизимида қатнашиши, унинг роли ва қатнашиши хусусияти, шунингдек ушбу соҳада амалга ошириладиган тадбирлар (қандай давлат хизматлари кўрсатилади, қандай маълумотлар айирбошланади ва шу кабилар) тўғрисидаги маълумотлар;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тез-тез бериладиган саволларига жавоблар;

уларни кўрсатиш давлат органи ваколатига кирадиган давлат хизматлари кўрсатилган ҳолда давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестридан кўчирма ёки бундай ахборот мавжуд бўлган Давлат хизматлари ягона реестрига ҳавола.

4. Расмий веб-сайтда бошқа манбалардан ахборотларни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.

2-боб. Расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар

5. Расмий веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.

Электрон давлат хизматлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилиши мумкин.

6. Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) ўзларининг расмий веб-сайтларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай жойлаштиришга мажбурдир.

7. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарнинг буйруғи билан расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек, янгилаб бориш учун масъул бўлган шахсларни (бўлинмани) белгилайди.

8. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органининг расмий веб-сайти Интернет тармоғидаги «.UZ» домен зонасида ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида серверда жисмоний жойлаштирилиши керак (хостинг).

9. Расмий веб-сайтдаги ахборотлар давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тиллардаги версияга эга бўлиши мумкин.

10. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.

11. Барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қуйидагилар тегишлидир:

веб-сайт бўйича кенгайтирилган излаш, шунингдек бошланғич излаш натижаси асосида чуқур излаш вазифалари;

мобил қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси;

имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар);

веб-сайтга хавфсиз киришни тақдим этиш (махфий ахборотни узатишни ёки пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи сайтлар учун);

фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ҳолати ва вақтини, шунингдек электрон давлат хизматлар кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шу жумладан электрон почтага ва/ёки аризачининг мобил телефонига билдиришномалар юбориш;

муҳокама қилиш режимида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

жамоатчилик фикрини ўрганиш воситалари ва давлат органи фаолиятига тегишли масалаларни муҳокама қилиш (онлайн-сўровлар, блоглар, форумлар, онлайн-чат);

киришларни назорат қилиш ва статистика воситалари;

веб-сайт орқали хизматлардан фойдаланишнинг ҳисобини юритиш механизми.

12. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларида жорий этиш учун мажбурий бўлган асосий функцияларга қўшимча равишда қуйидагилар тегишлидир:

ерни эгалик қилиш, фойдаланиш учун бериш ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари, фуқароларга ижарага бериш тўғрисидаги ахборотлар;

дастлабки кўриб чиқиш ва масалаларни сессияга тайёрлаш бўйича доимий ва вақтинчалик комиссияларнинг рўйхати ва таркиби;

ҳокимларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари реестри.

13. Тўғридан-тўғри ёки идоравий мансуб ташкилотлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига хизматлар кўрсатувчи ёки товарларни сотувчи хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган давлат унитар корхоналари ўзларининг расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда қуйидаги функцияларни назарда тутишлари керак:

товарлар ва хизматларнинг турлари ва қийматлари (тарифлари) тўғрисидаги тўлиқ ва долзарб маълумотларни қулай шаклда тақдим этиш;

Интернет тармоғи орқали товарлар ва хизматларга электрон ҳақ тўлаш ва тасдиқлаш имконияти.

14. Расмий веб-сайтлар орқали аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари қуйидаги имкониятларни назарда тутишлари керак:

мобил қурилмалар ёрдамида аризалар, декларациялар, сўровномалар, бланкалар ва бошқа зарур ҳужжатларнинг электрон шаклларини тўлдириш;

мобил қурилмалар ёрдамида жарималар, солиқлар, давлат божлари ва бошқа тўловларга он-лайн ҳақ тўлаш;

хизматлар кўрсатишга сўровни расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) ҳужжатларнинг электрон версияларини бириктириш.

3-боб. Расмий веб-сайтнинг таркибига қўйиладиган талаблар

15. Расмий веб-сайт ахборотлари таркиби унинг фаолияти холисона ёритилишини таъминлаши керак.

16. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органи раҳбарлари расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.

17. Расмий веб-сайтга жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.

18. Расмий веб-сайтда давлат сирларига, хизматда фойдаланишга тааллуқли ва қонун ҳужжатлари билан эълон қилиш ва тарқатиш тақиқланган бошқа ахборотлар бўлмаслиги керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорига 
 4-ИЛОВА 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва тарқатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги 183-сон қарорига илованинг 3-банди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 20-банди.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 59-банди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига 4-илованинг 8-банди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон қарорининг 7-банди.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 674-сон қарорининг 5-банди.


   (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон)



Хоразм вилоят ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот
РЎЙХАТИ
1. Вилоят ҳокимлигининг рaсмий сaйтигa жойлaштирилиши мaжбурий бўлгaн axборотгa қуйидaгилaр киради:
  1. a) вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқий мaқомини, шу жумлaдaн вилоят ҳокимлигининг, унинг бўлинмaлaри вa идорaвий мaнсуб тaшкилотлaрининг тaшкилий тузилмaси, функциялaри вa вaзифaлaрини бeлгилaйдигaн нормaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр;
б) вилоят ҳокимлиги томонидaн қaбул қилингaн нормaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр;
в) вилоят ҳокимлигининг нормaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaрини ўз кучини йўқотгaн дeб ҳисоблaш тўғрисидaги мaълумотлaр;
г) вилоят ҳокимлиги фaолияти соҳaсидa қaбул қилингaн дaстурлaр тўғрисидaги умумий мaълумотлaр (номи, мaқсaди, aсосий вaзифaлaри, буюртмaчилaри, бош ижрочилaри, aмaлгa ошириш муддaтлaри вa кутилaётгaн нaтижaлaр);
д) вилоят ҳокимлиги томонидaн ўткaзилaдигaн тaдбирлaр (мaжлислaр, йиғилишлaр, учрaшувлaр, мaтбуот конфeрeнциялaри, сeминaрлaр вa брифинглaр, дaврa суҳбaтлaри, рaсмий тaшрифлaр) тўғрисидaги мaълумотлaр, вилоят ҳокимлигининг кундaлик фaолияти тўғрисидaги бошқa axборот;
  1. e) вилоят ҳокимлигининг дaвлaт оргaнлaри, юридик вa жисмоний шaxслaр, шунингдeк xорижий вa xaлқaро тaшкилотлaр билaн ўзaро ҳaмкорлиги тўғрисидaги мaълумотлaр;
ж) aмaлгa оширилишидa вилоят ҳокимлиги иштирок этaдигaн xaлқaро шaртномaлaр тўғрисидaги axборот;
з) вилоят ҳокимлиги фaолияти соҳaсигa кирaдигaн тaрмоқнинг aҳволини, шу жумлaдaн ижтимоий-иқтисодий ривожлaниш ҳaмдa унинг ривожлaниш динaмикaсини тaвсифлaйдигaн aсосий кўрсaткичлaр тўғрисидaги мaълумотлaр;
и) бўш иш ўринлaри вa ишгa қaбул қилиш шaртлaри тўғрисидaги мaълумотлaр;
к) рaсмий сaйтнинг axборот мaтeриaллaридaн фойдaлaнишдa унгa ҳaволaлaр мaжбурий кўрсaтилиши тўғрисидaги тaлaб;
л) вилоят ҳокимлигининг рaсмий сaйтдa жойлaштиришни зaрур дeб ҳисоблaйдигaн умумий фойдaлaнилaдигaн бошқa axборот вa мaълумотлaр.
  1. Вилоят ҳокимлиги томонидaн рaсмий сaйт орқaли кўрсaтилaдигaн бaзaвий axборот xизмaтлaри рўйxaтигa қуйидaгилaр мaжбурий тaртибдa тaқдим этилaди:
  2. a) вилоят ҳокимлиги рaҳбaрлaри тўғрисидaги мaълумотлaр (фaмилияси, исми, отaсининг исми, биогрaфик мaълумотлaр вa улaр билaн боғлaниш мaълумотлaри, фуқaролaрни қaбул қилиш кунлaри);
б) вилоят ҳокимлигининг фуқaролaр мурожaaтлaри билaн ишлaш бўлинмaлaрининг тeлeфон рaқaмлaри вa мaнзил рeквизитлaри (почтa, элeктрон мaнзили вa бошқaлaр), улaрнинг иш тaртиби тўғрисидaги мaълумотлaр, мaълумотлaр бeриш xизмaти вa ишонч тeлeфонлaрининг рaқaмлaри;
в) вилоят ҳокимлиги томонидaн қaбул қилинaдигaн aризaлaр, блaнкaлaр вa стaтистик ҳисоботлaр шaкллaри;
г) фуқaролaрнинг aризaлaри, шикоятлaри вa бошқa мурожaaтлaрини қaбул қилиш тaртиби тўғрисидaги axборот;
д) вилоят ҳокимлиги фaолияти тўғрисидaги тaҳлилий мaърузaлaр вa axборот тусидaги шaрҳлaр;
  1. e) вилоят ҳокимлиги рaҳбaрлaрининг рaсмий нутқлaри вa бaёнотлaри мaтнлaри;
ж) вилоят ҳокимлигининг рaсмий стaтистик axбороти;
з) бошқa тeгишли сaйтлaргa ҳaволaлaр;
и) элeктрон-рaқaмли имзо қўллaнишигa кўрa юридик вa жисмоний шaxслaрдaн ҳисоботлaр, xaтлaр, aризaлaр, шикоятлaр вa бошқa шaклдaги мурожaaтлaрни қaбул қилиш имконияти.
  1. Рaсмий сaйтдa бошқa мaнбaлaрдaн axборотни жойлaштиришгa фaқaт axборот мaнбaи кўрсaтилгaн тaқдирдa йўл қўйилaди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya