Ялпи ҳудудий маҳсулот
Ялпи ҳудудий маҳсулот
2017-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.4мб, PDF)
Асосий иқтисодий кўрсаткичлар
2017 йил январь–декабрь
| млрд. сўм | 2016 йил |
|
|
|
Ялпи ҳудудий маҳсулот | 8232,9 | 104,5 |
Саноат маҳсулоти | 3828,0 | 115,5 |
Истеъмол товарлари | 2291,7 | 108,6 |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 3780,6 | 100,1 |
Асосий капиталга киритилган инвестициялар | 1677,1 | 113,9 |
Қурилиш ишлари | 1270,8 | 100,0 |
Юк айланмаси (млн. тн-км) | 605,1 | 106,2 |
Йўловчи айланмаси (млн. йўловчи-км) | 7132,0 | 102,2 |
Чакана товар айланмаси | 3925,1 | 100,1 |
Хизматлар, жами | 3552,1 | 105,3 |
Ташқи савдо айланмаси (млн. АҚШ долл) | 252,9 | 116,7 |
Экспорт (млн. АҚШ долл) | 120,2 | 125,8 |
Импорт (млн. АҚШ долл) | 132,7 | 109,6 |
Сальдо (+;-) (млн. АҚШ долл) | -12,5 | х |
2016 йилнинг январь-декабрга нисбатан ўсиш суръати 104,5 фоизга тенг бўлди.
2017 йил январь-декабрь ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 115,8 фоизни ташкил қилди.
2017 йил учун ЯҲМнинг
иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари
(фоиз ҳисобида)
Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари
ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 100,1 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши
– 30,4 фоиз), саноат – 108,5 фоиз (24,5 фоиз), қурилиш – 100,0 фоиз (7,2 фоиз),
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 101,5 фоиз (8,3 фоиз),
ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 103,4 фоиз (10,3 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 107,1 фоиз (26,5 фоиз) ни ташкил қилди.
2017 йил январь-декабрь ойларида вилоят ялпи ҳудудий
маҳсулотининг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркиби
млрд.сўм | 2016 йил январь-декабрига нисбатан фоиз ҳисобида | ||
2016 йил | 2017 йил | ||
I. Ялпи ҳудудий маҳсулот, жами | 6803,9 | 8232,9 | 104,5 |
шу жумладан: | |||
Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати | 6554,9 | 7900,7 | 104,5 |
Маҳсулотларга соф солиқлар | 249,1 | 332,2 | 104,5 |
II. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати | 6554,9 | 7900,7 | 104,5 |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 1933,3 | 2402,9 | 100,1 |
Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) | 1543,6 | 1932,6 | 108,5 |
саноат | 997,9 | 1364,5 | 113,2 |
қурилиш | 545,7 | 568,1 | 100,0 |
Хизматлар | 3077,9 | 3565,3 | 105,2 |
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 556,4 | 654,6 | 101,5 |
ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари | 764,4 | 817,6 | 103,4 |
бошқа хизматлар | 1757,1 | 2093,1 | 107,1 |
2017 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръатига асосий таъсири 113,2% - саноат тармоғи ҳиссасига тўғри келмоқда.
ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 66,9 фоизи кичик тадбиркорлик (бизнес) ҳиссасига тўғри келди, бу кўрсаткич 2016 йил январь-декабрида
70,2 фоизни ташкил қилган.
Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар бўйича таркиби
январь–декабрь ҳолатига (жамига нисбатан фоизда)
2017 йилнинг январь–декабрда ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 45,1 фоизни ташкил қилди, бу эса 2016 йилнинг январь-декабрига нисбатан 1,9 пунктга камдир (47,0 фоиз). Жумладан, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари 1,4 пунктга камайди ва ҳисобот даврида 10,3 фоизни ташкил қилди. Хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар улуши 2016 йил январь–декабрдаги 26,8 фоиздан 2017 йил январь-декабрда 26,5 фоизга тушди.
Бош саҳифага қайтиш