2017-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (653кб, PDF)
2017 йил январь-июнда саноат маҳсулоти ҳажми 1747,0 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 133,6 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 1037,7 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, 2016 йил январь-июнига нисбатан 137,3 фоизни ташкил этди. Жумладан, 488,9 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, ароқ-вино маҳсулотлари ва пиво, 548,8 млрд. сўмлик ноозиқ-овқат моллари (2016 йил январь-июнга нисбатан мос равишда 117,7 фоиз ва 161,4 фоиз) ишлаб чиқарилди. Тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 5,9 млрд. сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди.