Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Расмий муносабат

  • Qog'ozga chop etish

Жорий йилинг 22 февраль куни “XXI asr” газетасининг 8-сонида эълон қилинган Хоразм вилоятидаги айрим суғориш каналлари собиқ  иттифоқ даврида рақамланган номлар билан аталиб келинаётгани, мутасаддилар уларни ўзгартириш, миллий, тарихий номлар бериш масаласига эътибор қаратмаётгани тўғрисидаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:


Гап географик объектлар номлари ҳақида кетар экан, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 2011 йилдаги 303-сонли қонунига асосан географик объектлар қуйидаги турларга бўлинган:

1.Маъмурий-ҳудудий бирликлар, буларга вилоятлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари: маҳаллалар, кўчалар, қабристонлар, зиёратгоҳлар, майдонлар, боғлар, истироҳат боғлари ва бошқалар киради.

2.Табиий объектларга транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси номларига дарёлар, тоғлар, қоялар, ариқлар, зовурлар, каналлар, даштлар, кўллар ва бошқалар киради.

Кейинги 4 йилда Хоразм вилояти бўйича мавжуд 14445 та объектлар номлари юзасидан Республика топонимика хизматидан эксперт хулосаси олиниб, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашлари қарори бўйича мазкур географик объектларнинг номлари юқорида қайд этилган қонун асосида давлат реестри базасига киритилди;

-бир пайтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбарлигида чуқур илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, муаллифлар гуруҳи томонидан “Ўзбекистон жой номларининг изоҳли луғати” нашр қилинди (мазкур луғат айнан Хоразмда тайёрланди);

-Сиз мақолангизда таъкидлаб ўтган номлар, аслида, Табиий объектларга транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси номлари сирасига кириб, бу юзасидан ишлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг топшириғига асосан ўтган йили бошланган бўлиб, бугунги кунгача хатлов давом этиб турибди. Мазкур хатлов тугагандан кейин заруратга қараб номларни янгисига ўзгартириш,  тарихий номни қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилади. Сиз мақолангизда таъкидлаб ўтган каналларнинг рақамлари бўйича ҳам ўрганиш жараёни бошланган ва навбатма-навбат илмий асосланган ҳолда ўзгартириш ишлари амалга оширилади.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya