2022 йилнинг 15-23 ноябрь кунлари Таиландда ўтказилган муай–тай VMF спорт тури бўйича 17-жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллаган Арсений Рахмонов ва унинг отаси ҳамда мураббийи Темур Рахмоновнинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган спортчи муносиб рағбатлантирилмагани, шунингдек фаолиятига спорт мактаби директори ўринбосари томонидан тўсқинлик қилинаётгани ҳақида мурожаатлари тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиш машғулотлари давом этади
Ижтимоий тармоқда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳам қўшимча таътил бериш ва йўлкира ҳақининг ошиб кетиши бўйича билдирилган фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида қишги таътил муддати чўзилиши ва ўқув машғулотлари 2023 йил 18 январдан бошланиши ҳақида хабар берилган эди. Бу ўзгариш олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тааллуқли эмас. Вилоятдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида дарс машғулотлари 2023 йил 16 январдан одатдаги тартибда давом этади.
Вилоятда жамоат транспортининг ҳар доимгидек белгиланган жадвал бўйича қатнови ва йўлкира нархи вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан доимий назоратга олинган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда тарқалган 90 119 DAV давлат рақамли “TRACKER” русумли енгил автомашинадан Урганч туман туғруқхонасидан чақалоқ олиб чиқиш оилавий тадбирида фойдаланилгани ҳақидаги ахборот Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳудудий бошқармага тегишли мазкур автотранспорт ҳайдовчиси У.Авезов жорий йилнинг 13 декабридан 30 декабрь кунига қадар меҳнат таътилида бўлишига қарамасдан автомашинани бошқариш йўл варақаси мавжуд бўлмасада, жорий йилнинг 26 декабрь куни яқин қариндошининг неварасини туғруқхонадан олиб чиқиш учун ўзбошимчалик билан тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқаргани маълум бўлди.


Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги янги мактабгача таълим ташкилоти очилиши тадбирида санитария талабларига риоя этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилган танқидий фикрлардан келиб чиқиб мавжуд ҳолат ўрганилиб тегишли чора-тадбирлар амалга оширилганини мълум қиламиз.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бугун соат 20.00 да Хоразм вилояти ҳокими бошчилигида селектор йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабар бўйича шуни маълум қиламизки, мазкур хабар асосланмаган бўлиб, бугун бундай йиғилиш ўтказилиши режалаштирилмаган.
“Қонун доирасида” МЧЖ томонидан 2022 йил 15 августда вилоят ҳокимлигига юборилган № 08/15 сонли сўровномага жавоб берилмагани бўйича ижтимоий тармоқда