Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

БИЗ БИРОВЛАРДАН НАМУНА ОЛИБ ЭМАС, ИБРАТ КЎРСАТИБ ЯШАШГА МУНОСИБ ХАЛҚМИЗ!

  • Qog'ozga chop etish

     Миллат, ирқ, давлат, ҳудуд танламай барчага бирдек хавф туғдираёган коронавирус инфекцияси жиддий муаммога айланганини барчамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Афсуски, ушбу инфекция мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. 
    Мутахассисларнинг қайд этишича, инфекцияга чалинган беморлар сони кун сайин ошиб бормоқдаки, ушбу масала биз учун оғриқли муаммолардан бири бўлиб қоляпти. Шундай бир мураккам вазиятда қатъий талаблар, чуқур ёндашувлар асосида  олиб борилаётган улкан чора-тадбирлар, амалий саъй-ҳаракатлар Давлатимиз раҳбари томонидан юритилаётган оқилона, инсонпарварлик сиёсатининг ёрқин ифодаси сифатида алоҳида аҳамият касб этиб бораётир.      Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 апрель куни ўтказилган  видеоселектор йиғилиши юқоридаги фикримизнинг яна бир исботидир. 
Мазкур видеоселектор йиғилишида Юртбошимиз бутун жамоатчиликни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашишда амалга оширилаётган тадбирларни янада фаол қўлллаб-қувватлашга чақирди. Бу хусусда сўз юритар эканмиз, Президентимиз томонидан 3 апрель куни имзоланган аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонда белгилаб берилган муҳим йўналишлар мураккаб вазиятда танланган энг тўғри йўл, халқчил танлов эканлигини кўрсатиб турибди. 
Видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, мана шундай оғир вазиятда масалага жиддий ёндошмаслик жуда катта талофатларни келтириб чиқариши барчамизга аён. 
Президентимиз таъкидлаганларидек, айни кунларда вазиятни тўғри тушуниб, тўғри баҳолаб, ўзимизнинг дунёқарашимизни  ўзимиз ўзгартириб, аввало, ўзимиз намуна бўла олишимиз лозим, бу касалликка чалинган “менинг кўчамда, менинг маҳалламда, менинг туманимда, бизнинг вилоятимизда йўқ” дея масалага панжа ортидан қараш ярамайди. Айни оғриқли масалага беэътибор бўлган инсон қаттиқ адашади, хато қилади, албатта. 
    Энг аввало, одамларимиз соғлиги, фуқароларимизнинг саломатлигини асраш, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси оқибатида инсонларнинг оғир аҳволга тушуб қолиши, ўлим ҳолатининг кескин кузатилишига йўл қўймаслик олдимизда турган жуда катта, муҳим ва долзарб вазифа эканлигини асло  унутмаслик лозим. Аввало, ўзимизни, ўз оиламизни ўзимиз асрашимиз – бирламчи вазифа. Ўз соғлигимизга ўзимиз жавобгар бўлмасак, саломатлигимизга  беэътибор қарасак, кундалик турмуш тарзимизда қатъий интизом, тешгишли тартиб-тамойиллар мустаҳкам қарор топмаса давлатимиз томонидан амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатиши тобора кечикиб бораверади. 
    Тиббий саводхонликни, маданиятни оиладан, маҳалла-кўйдан бошлашимиз зарур. Биргина саломлашиш ҳолатини олайлик. Бу ҳам бир маданият. Президентимиз таъкидлаганларидек, бизга ота-боболаримиздан қолган ўлмас анъана – қўлимизни кўксимизга қўйиб саломлашиш маданиятини қайта тиклаш, кенг оммалаштириш фурсати келди, чамамизда. Бу биз учун ўлмас қадрият. Айни мураккаб вазият ушбу гўзал қадриятни  кундалик турмуш тарзимизда чиройли одатга айлантириш,  уни ёшларга чуқур ўргатиш пайти келганини уқтирмоқда. Дарҳақиқат, бутун дунё, инсониятнинг оғриқли нуқтаси бўлиб турган ушбу вазият бизни қайта тарбиялаётгандек. Юқори гигиена қоидаларига асосланган кундалик турмуш тарзига риоя қилиш мазкур касалликни енгишда муҳим омил бўлишини асло унунтмаслигимиз лозим. Қатъий тартиб-интизом кундалик ҳаётимизнинг асосига айланиши зарур. Бу борада жаҳоннинг қатор мамлакатлари, жумладан, биргина Япония тажрибаси бунга мисол бўла олади. “Япон феномени” дея эътироф этилаётган ўзига хос, юқори талаб даражасидаги гигиена қоидаларига тўла риоя этишга йўналтирилган юксак шахсий маданиятнинг Японияда сақланиб қолгани ушбу мамлакатда коронавирусга қарши курашда эришилаётган муваффақиятнинг асоси сифатида қайд қилинмоқда.

    Биз ўзгалардан намуна олиб яшайдиган, ҳаётининг негизи бировлардан ўрганиб яшашга қурилган халқ эмас, балки, ибрат кўрсатиб, ўргатиб яшашга муносиб халқмиз. Ҳар қандай оғир шароитда ҳам ҳар қандай мураккаб вазиятларни мардонавор енгиб ўтиш қон-қонимизга сингиб кетган жасоратли, қатъиятли, ҳамиша бирдам, бирлашган халқмиз! Шундай экан, Давлатмиз раҳбари таъкидлаганларидек, бу каби синовларни ҳамжиҳат бўлиб, мустаҳкам ишонч, метин ирода, сабр-тоқат билан тегишли тартиб-тамойилларга, талабларга қатъий амал қилган ҳолда ўзгаларга ибрат кўрсатиб енгиб ўтайлик!


Ражаббой РЎЗМЕТОВ,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик 
партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya