ХИВАДА ҲАМ КЎЧМА ЯРМАРКА ИШ БОШЛАДИ
Коронавирус пандемияси сабаб деҳқон бозорларида, савдо марказларида имкон қадар аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида барча юртдошларимизга уйда қолиш айтилмоқда. Шундай вазиятда озиқ-овқат махсулотига эҳтиёж ошади. Аҳолининг истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни етказию бериш мақсадида Хоразм вилоятининг барча маҳаллаларида кўчма савдо ярмаркалар, турғун савдо дўконлари иш бошлади.
Бугун Хива шаҳрининг 16 та маҳаллаларига кўчма савдо автоярмаркалари етиб борди. Ярмаркаларда деҳқон бозоридан узоқроқ аҳоли учун зарурий ўттизга яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулоти арзон нарxда сотилмоқда.
Мазкур амалиёт Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва маҳаллий ҳокимликлар ташкилотчилигида «Бозордан xонадонгача» шиори остида ўтказилмоқда.
Мисол учун, аҳоли эҳтиёжларини ўрганган ҳолда Хива шаҳрининг «Лолазор» ва «Ангарик» маҳалларида ташкил этилган кўчма савдо ярмаркалари ва турғун савдо бозорчаларида гўшт, ёғ, ун, тухум, полиз экинлари, қишлоқ хўжалиги махсулотларининг хариди яхши йўлга қўйилган.
Асосийси, кўчма савдо ярмаркаларида аҳолининг гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда савдони амалга оширишига ва пираметрли ходимлар томонидан ярмаркага келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Прокуратура органлари томонидан жойларда ташкил этилаётган кўчма савдо дўкондаларида барча озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари улгуржи нархларда сотилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси

Бош саҳифага қайтиш