Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЗАХИРА ЕТАРЛИ, ВАҲИМАГА ЎРИН ЙЎҚ

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабаб карантин эълон қилинди. Ушбу жараёнда деҳқон бозорларида, савдо марказларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш, нарх-навони сунъий ошиб кетишини олдини олиш, захира омборларида сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзонлаштирилган нархларда деҳқон бозорларига етказиб бериш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. 
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан вилоятдаги барча деҳқон бозорлари, савдо дўконлари қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан таъминланмоқда. 
Масалан, карантин даврида Департамент  ва солиқ органлари ходимлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан 300 тоннадан ортиқ картошка, 200 тонна пиёз, 100 тонна сабзи, 80 тонна помидор ва бодринг,  100 тонна гўшт, 97 тонна ёғ, 68 тонна ун маҳсулотлари арзонлаштирлган нархларда сотилди. 
Шундай бўлишига қарамасдан айрим фуқароларимиз ўртасида озиқ-овқат танқислиги борасида асоссиз гап-сўзлар, ваҳима бор. Шу ўринда вилоятимиз аҳолисига алоҳида мурожаат қилиб айтмоқчиманки,  коронавирус пандемиясидан ваҳифага тушмасдан, оилавий эҳтиёж асосида харид қилишга, карантин қоидаларига қатъий риоя этишларингиз ўринли. Уйда ўтирган ҳолда, вирусни олдини олишда мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган тарғиботларга ҳамжиҳатликда ёрдам бериш, эҳтиёж бўлмаса, жамоат жойларида тўпланиб, асоссиз гап-сўзлар орқали ваҳима тарқатмаслиги лозим.
Сабаби озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизнинг захираси етарли. Хусусан, захира омборларида янги хосил бозорларга чиққунгунга қадар етарлича картошка, пиёз, сабзи каби маҳсулотлар бор. Ваҳимага тушмасдан, уйда ўтиринг ва эҳтиёжингиз асосида харид қилинг азиз юртдошлар.


Р.ШЕРЛИЕВ
Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya