Нархни барқарор ушлаб туриш масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан доимий назоратда.

Аҳоли ўртасида асоссиз хабарлар тарқалишини олдини олишда департамент, солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан захира базаси орқали бирламчи савдо узлуксизлиги таъминланмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида картошканинг бир килограмми 5000 сўмдан сотилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан доимий назоратда.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳимали ва асоссиз фейк хабарларни тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан айни карантин даврида ортиқча ваҳимага берилмасдан, фақат расмий ахборотларга таянишингизни сўраймиз. Санитария-гигена талабларига қатъий амал қилинг.
Муҳими, уйда қолиб, эҳтиёж асосида савдо қилиш орқали карантинни тинч ўтказиш ўринли.
Бош саҳифага қайтиш