Урганч марказий деҳқон бозорида ҳайрия акцияси
Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ахборотлар айрим юртдошларимизнинг ўринсиз хавотирига сабаб бўлмоқда. Ана шунадай вазиятда бозорларда, йирик савдо марказларида нарх-навонинг асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Урганч шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилиб, нарх-наво барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Хусусан, Хоразм вилоятининг барча вилоят, шаҳар ва туманларида Департамент ва солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, карантин даврида озиқ-овқат ва бирламчи истеъмол маҳсулотлари нархларини қатий назоратга олинган.
19 март куни деҳқон бозоридa ишчи гуруҳ ташаббуси билан аҳолига бепул исириқ тарқатилди.
Бош саҳифага қайтиш