Молия бошқармасида ҳайъат йиғилиши бўлди
Кенгайтирилган хайъат йиғилишини Хоразм вилояти ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси бошлиғи М.Искандаров очиб берди. Кун тартибидаги масалалар борасида Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисида тўхталиб ўтди. Хусусан, Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил даромадлар аниқланган режаси 1 226,2 млрд.сўм бўлиб, ҳақиқатда 1 467,2 млрд.сўмга ижро этилган ва 119,6 фоизга бажарилганлиги ва бунинг натижасида бюджетга қўшимча равишда 240,9 млрд.сўм маблағ тушиши таъминланган.
Харажатлар 2019 йил 2 576,6 млрд.сўм қўшимча ажратилган маблағлар билан бирга хақиқатда 2 727.5 млрд.сўмга яъни 105.8 фоизга бажарилган.
Регламентга кўра, қуйидаги масалалар юзасидан Ҳайъат йиғилиши ўтказилди:
Бош бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Т.Бабаджанов
2019 йилда белгиланган даромадлар ва харажатлар ижроси таҳлили, қўшимча режани ҳудудларда тўлиқ ижроси натижалари бўйича маъруза қилди.
Вилоят Ғазначилик бошқармаси биринчи ўринбосари А.Матризаев Хоразм вилоятида ғазначилик органлари томонидан 2019 йил ижроси таҳлили ва бюджет интизомига риоя қилиниши тўғрисида маълумот берди.
Бош бошқарма бошлиғи М.Искандаров Молия тизимида 2019 йил якуни бўйича фаол меҳнати учун энг яхши ходимлари тақдирлади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 2020 йил 22 февралдаги бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида хамда бугунги йиғилишдан келиб чиқиб, молия тизими ходимларига юклатилган вазифалар:
Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йил ва IV чорак ижроси ҳамда Туман(шаҳар) молия бўлимлари тегишли солиқ органлари билан биргаликда контингент ва маҳаллий бюджет даромадлар прогнозларини аниқ ҳисоб-китобларга асосланиб тўғри белгилаш ҳамда уни барча манбалари кесимида бажарилишини таъминлаш;
Тегишли солиқ органлари билан ҳамкорликда ҳар бир бозор ва савдо комплексларини мониторинг қилиш;
Бунда, тегишли ҳокимликлар билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларининг эгаллаган ер майдони, бино иншоотларини ва патта нархини белгилашда қўшилган қиймат солиғини инобатга олинишини ўрганиш;
“Е-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида ер участкалари реализация қилишдан ҳудудий ҳокимликлар ҳисобварақларига тушган маблағларнинг давлат бюджетига ўтказилишини, ҳақиқатда сотилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар билан келиб тушаётган тушумларни солиштириш орқали мунтазам таҳлил қилиб бориш топширилди.
Ҳудудий Ғазначиликлар билан биргаликда:
Бюджет ташкилотларини 2021 йилдан бошлаб ер ва мол-мулк солиғи тўлашини жорий қилиш учун уларга тегишли кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва бугунги кунда ижарага берилган давлат мулклари бўйича ижара тўловларини ва тушумлари таҳлилини ўтказиб, бўш турган объектларни тадбиркорларга бериш юзасидан ҳудудий ҳокимликларга таклиф киритиш;
Давлат объектларида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари учун қурилиш корхоналарига молиялаштирилаётган маблағлар тўғрисида маълумотларни солиқ органлари маълумотлари билан солиштириб борсиш;
Туман шаҳар молия бўлимлари мудирлари:
- 15 кун муддатда умумтаълим мактабларида электрон тарификация рўйхатларига киритилган ўқитувчиларнинг малака тоифаларини Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси маълумотлари билан солиштириб чиқиш;
- ушбу маълумотлар солиштириб чиқилгандан кейин ҳам ўқитувчиларнинг малака тоифалари нотўғри қўлланилганлик ҳолатлари аниқланадиган бўлса, тегишли ҳудудий молия раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чора қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
- Маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манба маблағларини:
биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарори, фармойиш ва ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнларида назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришга;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш бўйича қарор ва фармойишларида ҳамда йиғилиш баёнларида белгиланган харажатларини молиялаштиришга;
Ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиши чораларини кўриш;
- Бюджет жараёнини янада очиқлиги ва шаффофлигини ҳамда унда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари бўйича маълумотларини вилоят молия бош бошқармаси веб-сайтида ёритиб бориш вазифаси топширилди.
Хоразм вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

Бош саҳифага қайтиш