Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

РАДДИЯ

  • Qog'ozga chop etish

Ижтимоий тармоқлардаги “Хоразм вилояти - “Ток қуввати пастлигидан музлатгичлару телевизорлар куйиб қолмоқда”  сарлавҳали хабар тарқалди
Хабарда,  Урганч тумани Ғайбу қишлоғи “Халқлар дўстлиги” кўчасида электр энергияси қуввати пастлиги сабабли маиший техника воситалари зарарланган ва ушбу ҳудудда электр энергияси сифатсиз дея қайд этилган.  Хабардаги маълумотлар етарли эмаслиги сабабли “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ушбу кўча тўлалигича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ушбу ҳудудда электр энергияси қуввати нормал ҳолатдан анча баландлиги аниқланди. Бундан ташқари ушбу ҳудудда айнан электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида жамият томонидан кўплаб ишлар амалга оширилган. Ғайбу қишлоғида 2019 йил ва 2020 йилнинг шу кунига қадар 3,2 км электр тармоқлар янгидан қурилиб, 3 та янги трансформатор ўрнатилди. Бундан ташқари 8,2 км электр тармоғи ва 6 та трансформатор пунктларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
- Бизнинг маҳаллада 2019 йил давомида электр энергияси соҳасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Бундан бугунда маҳалламиз аҳолиси жуда ҳурсанд бўлмоқда. Авваллари,  маҳалламизда бундай шароитлар йўқ эди.  Ижтимоий тармоқлардаги хабардан  хайрон қолдик. Бундай ёлғон маълумотлар тарқатиб, ишлаётган жамоани иштиёгини пасайтириш керак эмас, - дейди "Халқлар дўстлиги”  кўчасида истиқомат қилаётган Б.Атахонов. Ўрганишлардан ижтимоий тармоқда берилган ушбу хабар нотўғри эканлигини хулоса қилиш мумкин.          
Ҳурматли истеъмолчилар, электр энергияси соҳасидаги ҳар бир мурожаатингиз “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ўрганилади ва ўринли мурожаатлар кузатилган тақдирда муаммолар ўз вақтида  бартараф этилади.  Бугунги кунда, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида жамиятнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари куну тун  фаолият олиб бормоқда. Фақат, мурожаат йўллаш жараёнида албатта, манзил, исм фамилия ва сиз билан боғланиш учун телефон рақамингизни қолдиришингизни илтимос қиламиз.                                                                                                                                 
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya