Хоразмлик ёшларнинг “Start up” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Форум бўлиб ўтди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан видеомулоқот шаклида ўтказилган очиқ мулоқотда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий ажримларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёш тадбиркор, олимлар ва янги инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Мазкур долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Ёшлар start up лойиҳалар” Форуми ташкил этилди.
Ёшлар марказида ташкил этилган мазкур форумда Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалларининг талабалари, Ёшлар иттифоқи фаол ёшлари, тадбиркорлар, банк муассасаси ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда асосий эътибор вилоят ёшларининг инновацион “Start up” лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги ташаббусларини амалиётга татбиқ этиш орқали жамиятда коррупция ва “хуфёна иқтисодиёт”ни олдини олишга қаратилди.
Форумда вилоятдаги олий таълим муассасаларининг битирувчилари томонидан яратилган 20 га яқин турли соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбиркорлик соҳасида ўз ўрнига эга йирик ишлаб чиқариш корхоналар маҳсулотларининг кўргазмалари ҳам ташкил этилди.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишим лозимки, Стартапда икки нарса муҳим: истак ва интилиш. Бизнесни бошлаш у қадар мураккаб вазифа эмас, асосийси мувозанатни сақлаш ва муваффақиятга эришиш йўлларини қидириш.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ташаббуси билан ташкил этилган ушбу форумда ёшлар бандлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда миллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан иштирок этган тадбиркорлик субъектлари битирувчиларни иш билан таъминлаш юзасидан ўз таклифларини билдиришди.
Бу каби тадбирларни ташкил этилиши бўлажак тадбиркорларни бизнес-режа тузиш, бизнес юритишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор ҳал қилишда ҳамда зарур ахборот ва ҳуқуқий маслаҳатлар олишга хизмат қилади.

Бош саҳифага қайтиш