Ҳоким Қозоғистон элчиси билан учрашди
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Aмангелдиевич Сатибалди бугун вилоятимизга ташриф буюрди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов меҳмонни кутиб олди ва тор доирадаги учрашув ўтказилди. Суҳбат чоғида ўзбек-қозоқ маданий-гуманитар алоқаларини жадаллаштириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда саноатни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Дархан Aмангелдийевич ушбу учрашув ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имконият ва икки томон учун манфаатли бўлган турли соҳаларни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади. Суҳбат чоғида туризм, саноат ва иқтисодий муносабатларга доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа таклифлар юзасидан фикр алмашилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш