Ҳоким ва қўмондон 99 ёшни қаршилаган урганчлик Жаббор ота ҳолидан хабар олишди
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Маткарим Жуманиязов хамроҳлигида Урганч шахрининг фахрига айланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жаббор ота Қаландаров ҳолидан хабар олишди.
Отахон суҳбат давомида бугунги кун қадри хақида тўлқинланиб гапирди. Дуога қўл очган отахон, аввало юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмронлиги учун шукроналар айтиб, мамлакатимизга кўз тегмасин дея таъкидлади.
Дарвоқе, миллионлаб инсонларнинг бошига бало келтирган бу урушда юртдошларимиз ҳам жанггоҳларда, ҳам фронт ортида жонбозлик кўрсатиб, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишган. Уларнинг сафи бугун камайиб бораётган бўлсада, қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмайди.
99 ёшни қаршилаган отахон кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борган, кўплаб оилаларнинг тинч-тотув яшашалари учун ўз ҳиссани қўшган. Бугун унинг қилган меҳнатлари раҳбарият томонидан хам муносиб эътироф этилаяпти. Ташриф Жаббор ота кўнглини тоғдек кўтарди.
Бош саҳифага қайтиш