Янги бино фойдаланишга топширилди
Урганч шаҳрида жойлашган ва капитал таъмирдан чиқарилган Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди.
Бинонинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими – ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Фарҳод Эрманов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
–Насиб бўлса жорий йилда вилоятимизда жойлашган Урганч, Хива шаҳарлари ва Хонқа туманидаги мудофаа ишлари бўлимлари ҳамда келажакда бошқа туманлардаги бу каби ижтимоий-маъмурий объектларнинг инфратузилмасини яхшилаш ва таъмирлашни давом эттирамиз. 2020 йилда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ билан вилоят ҳарбий-маъмурий сектори томонидан жуда кўп қилинадиган ишлар турибди. Уларни ҳам албатта, белгиланган муддатларда амалга оширамиз, – деди Фарҳод Эрманов.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Дилшод Чориев табрик сўзида “Вилоят ҳокимлиги томонидан яратилган мана шундай кўркам шароитлар Хоразм халқи учун хизмат қилиб, вилоятнинг ўсмирларини ўз йигитлик бурчини ўташига ва келажакда ватанпарвар инсонларни тайёрлаш учун хизмат қилади. Агар ёшларимиз эски, таъмирталаб бинога кирса бўлажак аскарнинг армия тўғрисидаги фикри мана шу даргоҳнинг ўзида бузилади, ишончи йўқолади. Бугун Президентимиз ташаббуси билан деярли барча ҳарбий қисмларимиз капитал таъмирдан чиқарилиб, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Ҳарбий қисмларга кирсаларингиз, баҳри дилларингиз яйраб, қалбингизда хотиржамлик ва келажакка бўлган юксак ишонч ҳисси жўш уради”, дея таъкидлаб ўтди.
Дарвоқе, туман, шаҳар ва вилоят мудофаа ишлари бўлим ва бошқармалари – “армиянинг остонаси” ҳисобланади. Шундай экан ёшларнинг армия ҳақидаги илк таассуротлари айнан мана шу даргоҳларда уйғонади, демак ҳарбий-ватанпарварлик тарбия ҳам шу жойда шаклланади.
Таъкидлаш жоизки, уч қаватдан иборат бўлган вилоят мудофаа ишлари бошқармаси 1981 йилда қуриб фойдаланишга топширилган бўлиб, шу давр мобайнида биринчи марта капитал таъмирланди. Олдинлари бошқарма ходимлари тўла шароитга эга бўлмаган хоналарда хизматни олиб боришган. Бугун соҳага қаратилаётган эътибор сабаб, улар учун барча зарур имкониятлар яратилмоқда.
Тадбирда бинони бугунги кун талаблари асосида таъмирлашда жонбозлик кўрсатган қурувчиларга миннатдорлик изҳор этилиб, совғалар улашилди.
Айтиш жоизки, ўғил-қизларни юртга садоқат руҳида тарбиялашда ёши катталар, нуронийлар кўмагига, тажрибасига таяниш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Мудофаа вазирлиги тизимига киритилди. Бундан буён улар ҳам иш фаолиятини Мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларида олиб боради. Жамғарма раиси эндиликда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига тенглаштирилди. Тантана муносабати билан вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Маткарим Жуманиязовга капитал таъмирдан чиқарилган бинода мудофаа вазири ташаббуси билан иккита хизмат хонаси ажратилди.
Бинода сафарбарлик ўқувларини ўтказиш учун алоҳида шароитлар қилинган. Спорт зали, ошхона, хизмат хоналари замонавий миллий дизайн асосида таъмирланиб, жиҳозланди. Яна бир эътиборли жиҳат – бошқарма биносининг биринчи қаватида жойлашган кутубхонада музей ташкил этилган бўлиб, у ердан Иккинчи жаҳон урушида фронтда ва фронт ортида жонбозлик кўрсатган юртдошларимиз ва уларнинг қаҳрамонлиги акс этган адабиётлар, хоразмлик қаҳрамонлар ҳақида маълумотлар, фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари томонидан музей фонди учун берилган орден ва медаллар, ўша йилларда фойдаланилган қурол ва ҳарбий аслаҳалар, бошқарма ҳаёти ва тарихи акс этган экспонатлар ўрин олган.

Бош саҳифага қайтиш