Янгиариқ ва Янгибозор туманларида сифатли ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 80 фоизга етказилади
Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги кўмагида Хоразм вилояти Янгиариқ ва Янгибозор туманларида Давлат хусусий-шериклик асосида ичимлик сув таъминотини ривожлантириш бўйича 2 та давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланди.
Сув таъминоти объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш лойиҳаси доирасида маҳаллий инвесторлар томонидан Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида 5 млрд. сўм ва Янгиариқ туманида 9 млрд. 430 млн. сўм маблағ жалб қилинади. Мазкур давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида 10 йил давомидатуманлар ҳудудидаги барча истеъмолчилар, ичимлик сув тармоқлари қайта хатловдан ўтказилади. Шу билан бирга, ичимлик сув қувурига уланмаган аҳоли пунктлари ва хонадонларни ичимлик сув қувурига улаш, туман ҳудудига ва фуқаролар йиғин ҳудудларига кирувчи ичимлик сув қувурларига сув ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. 35 км. янги чимлик сув қувурлари ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиши натижасида 7 573 дан зиёд тоза ичимлик суви билан таъминланади. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида иккита туман аҳолисининг сифатли ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 44% дан 80% га етказилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида хусусий шерик ҳозирги кунда сув тарқатиш иншоотлардаги кўп энергия сарфловчи ва эскирган барча носоз, ускуна, жиҳоз, қувур ва насос агрегатларини тўлиқ алмаштиради. Юзага келадиган аварияларни тезкор равишда ва қисқа муддатда тўлиқ бартараф қилиш учун зарур техника ва асбоб-ускуналар, қувурлар, махсус техника ва бошқа анжомлар захирасини яратиш, янги ва замонавийларини сотиб олади. Умуман олганда хусусий шерик, яъни инвестор давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасидаги объектларни моддий техник базасини ривожлантириш ишларини ўз ҳисобидан амалга оширади.
Бош саҳифага қайтиш