БОЖХОНАЧИЛАРНИНГ КАСБ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонунига асосан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни – божхоначиларнинг касб байрами этиб белгиланган эди.Бугун вилоятимизда 26 январь Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Игамбергенов, Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи К.Рахманов, хуқуқ тарғибот органлари раҳбарлари ва вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳамда ишчи ходимлари қатнашдилар.
К.Игамбергенов соҳа ходимларини байрам билан қутлар экан, мамлакатимизда иккинчи маротаба божхона органлари ходимлари куни кенг нишонланаётгани, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан қўшни давлатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб, бир неча йиллардан буён фаолияти тўхтатилган божхона постлари қайтадан ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга жорий йил 24 январь куни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида 2020 йилни — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилиниши божхона органларига ҳам катта масъулият ва жавобгарлик юклашини, Давлатимиз томонидан божхона органларига қаратилган эътибор ва билдирилган ишончга божхоначилар садоқатли хизмати билан муносиб жавоб беришлари лозимлигини билдирди.Шундан сўнг, байрам муносабати билан божхона ходимларига вилоят ҳокимлиги ва бошқарманинг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бош саҳифага қайтиш