Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Ёшлар учун меҳнат ярмаркаси

  • Qog'ozga chop etish

    Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Кейинги уч йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича 43 та қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилингани, 70 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани фикримиз далилидир.
Ёшлар ташкилоти тизими ислоҳ қилиниб, юртимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” деб эълон қилингани мамлакат ёшларини бир мақсад ва интилишлар йўлида бирлаштирувчи ҳаётбахш мезон вазифасини ўтамоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан ўтказган учрашуви шукуҳи ватандошларимизга, хусусан, ёшларимизга ҳар қачонгидан ўзгача қувонч ва кўтаринкилик, орзу-интилишларида жўшқин шижоат ва қанот бахш этди.
Айниқса, бу тарихий анжуманнинг муаззам пойтахтимизда янги очилган улуғ аллома бобомиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда бўлиб ўтгани биз хоразмликлар учун алоҳида фахр-ифтиҳор туйғусини бахш этди!
Чунки муҳтарам Президентимизнинг ёшларга қарата айтган сўзлари, ўртага ташлаган фикр ва ғоялари ҳар бир хоразмлик ўғил-қизимизнинг қалбида акс садо бериб, буюк аждодларимизга муносиб ворислик шарафини амалда исботлаш масъулиятини юклади десак, асло муболаға бўлмайди!
    Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда вилоятдаги 873 та ташкилотлар 3823та иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага асосан доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар таклиф этилди. Иш берувчи субъектлар вакиллари корхоналарда ходимларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот беришди.
Меҳнат ярмаркасида 3128 нафар фуқаро қатнашиб, шундан 2439 нафари ёшларни ташкил этди.
Ярмаркада 1316 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Уларнинг 863 нафари ёшлар бўлса 620 нафари аёллардир.
Бугунги кунда вилоятимиз ёшлари 1.054.407 нафарни ташкил этади (14 ёшгача бўлганлар – 474минг 753 нафар, 14-30 ёшгача бўлганлар – 549минг 249 нафар, 40.595 нафар турли миллатга мансуб бўлган ёшлар).
Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимизнинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшаётган 4 нафар ёшлар “Мард ўғлон”, 23 нафар қизларимиз Зулфия номидаги давлат мукофоти ва 3 нафар ёшлар “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирлангани;
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи ёшларимиз Ўзбекистон чемпионати, халқаро мусобақалар, Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ва кубокларида 401та олтин, 544та кумуш ва 722 бронза, жами 1667 та медалларни қўлга киритишгани вилоятимиз ёшлари учун катта ибрат ва намунадир!
Вилоятимизда ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борада уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 2020 йилда “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида 16,23 млрд. сўм; “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун 118,5млрд.сўм; “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” давлат дастурлари доирасида 8,5 млрд.сўм; Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қарийб 6,0 млрд.сўм; “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” дастури доирасида 8,1 млрд.сўм; “Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармалари” дастурлари доирасида 1,86 млрд.сўм; “Бандликка кўмаклашиш” дастури доирасида 5,21 млрд.сўм; аввал ажратилган имтиёзли кредитларнинг қайтарилиши ҳисобидан жами 164,4 млрд. сўм кредитлар ажратилиши белгиланган.

    2020 йилда “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси орқали ёш тадбиркорлари-мизнинг 167 та лойиҳалари молиялаштирилиб, 572 та янги иш ўрни очиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 15 дан ортиқ “Ёшлар меҳнат гузари” ва “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази ишга тушиш арафасида.
2020 йилда Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 8 минг гектар ер майдонини ёшларига ажратиб бериш режалаштирилган.


    Меҳнат ярмаркасида ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятидаги ёшлар учун банк ходимлари томонидан тушунчалар берилди.
Ярмаркада вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya