Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНМОҚДА

  • Qog'ozga chop etish

Хоразм вилоят прокуратурасида 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.
 
  Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ жорий этилган мазкур сана мамлакатимизда 
тўртинчи бор нишонланмоқда. 
 
  Президентимиз Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориши зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди. Шу мақсадда соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Соҳа ходимларининг фаолияти халқ манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилмоқда. 

Хоразм вилоят прокурори Ж.Хатамов қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлашда соҳа ходимлари зиммасидаги масъулият янада ортганини қайд этди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасидаги фаолият изчил такомиллаштирилмоқда. 

 Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, прокуратура органлари ходимларининг иши катта масъулият, фидойилик, ҳалолликни талаб қилади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор замирида инсон тақдири туради. Шундай экан, етти ўлчаб бир кесиш бу борада асосий мезон бўлмоғи шарт. 

Ҳаракатлар стратегияси, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқлари кафолатини таъминлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар кучайтирилди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари изчил таъминланаётир. Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига эътибор кучайгани прокуратура ходимларининг халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш имкониятини оширди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамда хизмат вазифасини намунали бажараётган ходимларни қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ҳар бир ходими Президентимиз таъкидлаганларидек, олижаноб халқимизнинг ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, фақат ва фақат халқ манфаати йўлида хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


 Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya