АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ЯНА БИР ҚАДАМ
Сўнгги йилларда барча соҳалар каби Транспорт соҳасида хам улкан ўзгаришлар гувохи бўлмоқдамиз. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори дастуриламал бўлмоқда.
Жорий йил Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан Автотранспорт қатновларини яхшилаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, аҳоли фаровонлиги йўлида 7 та автостанция ташкил қилиниши режалаштирилган бўлиб, шундан ҳозирги кунда 4 та автостанция фаолият кўрсатиб келмоқда.
Вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш автотранспорт воситалари тирбандликларни олдини олиш, йўналишсиз такси ҳайдовчиларига ва йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Урганч шаҳар Темир йўл вокзали олдида ҳамда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозори яқинида, Ўзбекистон кўчасида йўналишсиз таксилар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилиб фойдаланишга топширилди.
Махсус тўхташ жойларига йўл белгилар ўрнатилди, бошқа турдаги автотранспорт воситаларидан ажралиб туриши учун ҳар бир йўналишсиз таксилар тўхтайдиган жой сариқ рангли бўёқда чизилиб белгиланиб қўйилди. Туманларда ҳам шу ишларни ташкил қилиш бўйича туман ҳокимликлари билан ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят аҳолисини юк ва йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжига қараб ҳозирги кунда 8784 та автотранспорт воситаларида ташиш хизматлари кўрсатилмоқда. Жумладан 385 та автобус, 3432 та юк, 171 та микроавтобус, 4800 та енгил транспорт воситалари орқали аҳолига ташиш хизматлари ташкил қилинган.
Аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни давоми сифатида бу йил 62 та автобуслар ҳарид қилинди. Байрам арафаси Ҳазорасп-Питнак, Питнак-Ҳазорасп йўналиши учун 12 та автобуслар питнакликларга тантанали топширилди.
Бу ишлар давом этади. Автокорхоналар паркини янгилаш бўйича ҳар йили янги автобуслар ҳарид қилинади.
Қўшимча равишда сотиб олинган 30 та янги автобуслар Ҳазорасп тумани ички йўналишлари ва Хива шаҳрига қўйиш режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча равишда яна 70 та янги ишчи ўрни очиш режалаштирилди. Мазкур 30 та янги автобусларни “Ҳазорасп-Хива”, “Ҳазорасп-Питнак”, “Хива-Пишканик” автобус йўналишига бириктириш режалаштирилди. “Ҳазорасп-Питнак” автобус йўналишини йўлга кўйиш орқали, Ҳазорасп туман Эркин Иқтисодий зонасида кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинганлигини ҳисобга олсак, ушбу корхоналарда ишлайдиган ишчи хизматчиларни узоғини яқин қилган бўламиз. Бундан ташқари Хива ва Питнак шаҳарларида барча қулайликларга эга замонавий автостанциялар қурилиши режалаштирилган бўлиб, Питнак шахридаги автостанциянинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Келгуси йил Наврўз байрамига топширилиши режалаштирилган.
Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Р.Жаббаров ва Транспорт вазирлиги Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи Р.Рўзметов қатнашди ва сўзга чиқди.
Бош саҳифага қайтиш