Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ЯНГИ СУВ ИНШООТЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

  • Qog'ozga chop etish

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар бажарилди.

Сув ва канализация тармоқларини, шу жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда.

Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида бир қанча манбалар ҳисобидан 2019 йилда вилоятимизда ичимлик ва оқова сув объектларини қуриш ва таъмирлаш ишларига қарийиб 130 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси буюртмачилигида вилоятимизда жорий йил 97та лойихалар бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилган лойихалар ҳужжатларига асосан жойларда 26 та сув тарқатиш иншооти ва 5 та (КНС) оқава сувларни ҳайдаш станцияси узунлиги 573 км ичимлик суви ва 21,2 км оқава сув тармоқлари қуриб битказиб фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

2019 йилда режалаштирилган объектларни  амалга ошириш натижасида вилоятимиз ахолисини ичимлик суви билан таъминланиш кўрсаткичи 56 фоиздан 62 фоизга ошиши кутилмоқда. Бугунги кунда 2019 йилга режалаштирилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиб, вилоят бўйича  97 та объектда яъни, узунлиги 573 км бўлган ичимлик сув, 21,2 оқава сув тармоқлари ва 26 та сув тарқатиш иншоотлари ва 5 та (КНС) оқава сувларни хайдаш станцияси фойдаланишга топширилди.

Хива туман “Эски қиёт” қишлоғи "Қушчи катта боғ” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари ва сув тарқатиш иншоотини қуриш лойиҳасига 5,3 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Қўшкўпир парранда сервис” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қурилиб4 дона насос ускунаси, 1 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси (дозатор)  ўрнатилди, ҳар бирининг сиғими 500 метр куб бўлган 2 дона сув сақлаш иншооти (резерувар) қурилди, трансформатор ўрнатилди, кириш жойи ва химоя девори қурилди. Шунингдек лойиха доирасида узунлиги 30 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ёткизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг метр куб бўлиб, Хива туман Қушчи катта боғ маҳалласининг 21000 дан ортиқ ахолисини ичимлик суви билан таъминлайди. 

Урганч туман “Қоромон” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини қуриш лойиҳасига  4,2 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Cувоқова” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қурилиб, узунлиги 17 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ётқизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 бўлиб, Урганч туман Қоромон маҳалласининг 5000 дан ортиқ аҳоли ичимлик сув билан таъминланди.

               Урганч туман “Ровот” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасига 3,32 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Жахонгир” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси реконструкция қилинибқўшимча сиғими 500 м3 бўлгансув сақлаш иншооти (резерувар) қурилди ва узунлиги 14 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ётқизилди. Сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 бўлиб, Урганч туман Ровот маҳалласининг 6000 дан ортиқ аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.

Хонқа туман “Гулистон” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасига 2,4 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Хиванефтгазкурилиштаъмирлаш” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси реконструкция қилиниб, узунлиги 7 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ётқизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 бўлибХонқа туман Гулистон маҳалласининг 3000 дан ортиқ аҳолиси ичимлик сув билан таъминланди. 

Сув таъминоти ва канализация корхоналарини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани босқичма-босқич жорий қилиш ишлар янада жадаллик билан давом эттирилади. 

Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Д.Азимов қатнашди ва сўзга чиқди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya