Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯХШИ ИМКОНИЯТ

  • Qog'ozga chop etish

Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар диққатига!

Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация килиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан, Хоразм вилоятининг 4 та шаҳар ва туманларида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланидаган 5 та ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрелдаги 308-қарорига асосан Хива туманида 1 та кичик саноат зоналари ташкил этилди. 
         Ушбу ишлаб чиқариш майдонлари истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзлаган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик эса тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз муддатида тўланган ва яратилган иш ўринлари сақланган тақдирда, ишлаб чиқариш майдонларига бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиб берилади.
         Бундан ташқари, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга юридик шахсларнинг фойда солиғи ва ягона солиқ тўловларидан озод этиш имтиёзлари белгиланган.
Ушбу кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш майдонлари қуйидаги лотлар буйича танловга қўйилмоқда. 
1. Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Тандирчи маҳалласи ҳудудидаги собиқ “Пиво заводи” кичик саноат зонаси бино ва иншоатлари. Лотлар сони 1 та.
Ихтисослиги; озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
3 - лот 1577,5 кв.м (бино-иншоат), ушбу лотдаги мавжуд асбоб-ускунасини сотиб олиш шарти билан ( Италияда ишлаб чиқарилган “Manzini” русумли мева ва сабзавотларни қайта ишлаб чиқариш ускуна линияси соатига 12.5 тонна томат ва соатига 6 тонна меваларни қайта ишлаш қуватига эга);
6а-лот, (3-қаватли бинонинг 1-қаватининг майдони 877,9 кв.м),
6б-лот, (3-қаватли бинонинг2-қаватининг майдони 695 кв.м),
6г-лот, (3-қаватли бинонинг 3-қаватининг майдони 695 кв.м)
7а-лот, (3-қаватли бинонинг 1-қаватининг майдони 537 кв.м),
7б-лот,( 3-қаватли бинонинг 2-қаватининг майдони 307 кв.м),
7в-лот, (3-қаватли бинонинг 3-қаватининг майдони 152 кв.м)
8а-лот, (1-қаватли бинонинг 1-қаватининг майдони (697,9 кв.м),
8б-лот, (2-қаватли бинонинг 2-қаватининг майдони (839,5 кв.м),
8в-лот, (3-қаватли бинонинг 3-қаватининг майдони (839,5 кв.м)
Ихтисослиги:9-лотдан 14-лотгача машинасозлик, электротехника, енгил саноат маҳсулотлари,
9-лот, (умумий майдони 500 кв.м, бино-иншоатлар мавжуд эмас),
10-лот, (умумий майдони 500 кв.м, бино-иншоатлар мавжуд эмас),
11-лот, (умумий майдони 500 кв.м, бино-иншоатлар мавжуд эмас),
12-лот, (умумий майдони 814 кв.м, бино-иншоатлар мавжуд эмас),
13-лот, (умумий майдони 1031 кв.м, бино-иншоатлар мавжуд эмас),
14-лот, (умумий майдони 940 кв.м, бино-иншоатлар мавжуд эмас).
  1. Шовот тумани, Пахтакор маҳалласидаги собиқ “Шовот Подшипник” корхонаси бино ва иншоатлари. Лотлар сони 2та.
Ихтисослиги: машинасозлик, электротехника, тикувчилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
21-лот 432 кв.м (бўшер майдони),
22-лот 432 кв.м (бўш ер майдони).
  1. Хива тумани Заунгур қишлоғида жойлашган собиқ “Махсус қурилиш механизация” УКнинг фойдаланмасдан турган бино ва иншоатлари.Лотлар сони 30 та.
Ихтисослиги: машинасозлик, электротехника, тикувчилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
1-2-3-4-лотлар 575 кв.мдан (бўш ер майдонлари),
5-6-7-8-лотлар 440 кв.мдан (бўш ер майдонлари),
9-лот 850 кв.м (бўш ер майдони),
12-лот 590 кв.м (бўш ер майдони),
13-лот 1014 кв.м (бўш ер майдони),
14-лот 890 кв.м (бўш ер майдони),
15-16-лотлар 912 кв.мдан (бўш ер майдонлари),
17-лот 1216 кв.м (бўш ер майдони),
18-лот 1792 кв.м (бўш ер майдони),
19-лот 700 кв.м (бўш ер майдони),
20-лот 590 кв.м (бўш ер майдони),
21-лот 522 кв.м (бўш ер майдони),
22-23-лотлар 420 кв.мдан (бўш ер майдони),
24-25-лотлар 648 кв.мдан (бўш ер майдони),
26-лот 560 кв.м (бўш ер майдони),
27-лот 522 кв.м (бўш ер майдони),
28-лот 600 кв.м (бўш ер майдон);
30-лот 334 кв.м (навес биноси),
31-лот 570 кв.м, (бино-иншоат),
33-лот 380 кв.м, (бино-иншоат),
36-лот 192 кв.м (бино-иншоат).
         Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалар кичик саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади.Танлов таклифларини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:
А) Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
Б) Мухрланган конвертга солинган хар бир лотга мўлжалланган алоҳида бизнес-режа.Унда қуйидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлиши лозим:
- Ишлаб чиқаришга режалаштирилаётган маҳсулотнинг тури, нархи, ракобатбардошлиги, шунингдек экспортга йўналтириш ҳажмлари;
- Маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган ички ва ташқи бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги;
- Яратиладиган ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати (натурада ва сўмда);
- Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган ҳом-ашё ресурсларинининг ва бутловчи қисмлар манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;
- Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган электр энергияси, газ, сув ва бошқа турдаги коммунал хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж;
- Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш биноларини ва бўш ер майдонларини (кв.метрда) асослаб бериш мақсадида, ишлаб чиқариш ускуналари жойлашиши, инфратузилма объектлари ва маъмурий бинолар жойлашиши кўрсатилган корхона бош плани;
- Янгидан яратиладиган иш ўринларининг сони, штат бирлиги ва уларнинг жалб этиш манбалари ( бунда корхонанинг сменалик иш режими ҳисобга олинади);
- Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватларига чиқиш графиги;
- Лойиҳани амалга оширишда ташаббускор тажрибага эгалиги, ёки технологик шерик билан имзоланган келишув мавжудлиги;
- Ташаббускорни молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат (1-2 йиллик солиқ идораларига топширилган баланс);
- Лойиҳани тўлиқ қиймати;
- Лойиҳани амалга ошириш учун зарур инвестициялар (ўз маблаги, кредит, чет эл инвестициялари) миқдорида ва манбалари;
- Инвестиция киритиш, лойиҳани амалга ошириш, корхонани ишга тушириш графиги (ойма ой) .
 
Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.
Танлов савдолари 2019 йил 27 декабр куни соат 14:00 да Кенгашлар уйи (Манзил: Урганч шаҳар, Ал Хоразмий кўчаси, 23-уй) биносида ўтказилади.
Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати танлов кунидан 2 кун олдин 18:00 гача қабул қилинади.
Манзил: “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК (Урганч шаҳар Ал – Хоразмий кўчаси 23-уй).
Қизиқтирган саволлар юзасидан Хоразм вилояти “Хоразм кичик саноат зоналари дирекцияси” ДУК.
Маълумот учун +998 62 223-23-00, +998 62 223-28-00 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya