Аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилди
Жорий йил 29 ноябрь куни Шовот туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.
Ўтказилган оммавий сайёр қабулларда Президент Администрацияси масъул ходимлари, Бош прокуратура ва Олий суд раҳбарияти, Ички ишлар вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Ергеодезкадастр”, Экология ва Автомобиль йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси раҳбари, ҳудудий сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан мутасаддилар иштирок этди.
Қабулларда жами 114 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва улардан 114 та турдаги (масала) мурожаатлар қабул қилинди.
Соҳалар бўйича Президент Администрацияси ходимлари томонидан – 8 та, Олий суд – 24 та, прокуратура – 22 та, ички ишлар фаолиятига оид – 3 та, хотин қизлар масалалари бўйича – 17 та, коммунал хизмат бўйича – 3 та, кадастр масаласи – 7 та, соғлиқни сақлаш – 7 та, банк – 1 та, иш билан таъминлаш – 4 та, йўлларни таъмирлаш – 3 та, газ, электр таъминоти ва кўмир масаласида – 18 та, экология масаласи бўйича – 1 та мурожаатлар ўрганилди.
Суд масалалари бўйича жами 24 та мурожаат бўлиб, ундан 21 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 таси ижобий ҳал қилинди. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси масалалари бўйича жами 17 та мурожаат бўлиб, барчаси ижобий ҳал қилинди Соғлиқни Сақлаш вазирлигига жами 6 та мурожаат бўлиб, ундан 1 тасига ижобий ечимини топган бўлса 5 таси ўрганилиб ҳал қилиш учун назоратга олинди.
Бандлик бўйича: жами 4 та мурожаат бўлиб, жойида ижобий ечимини топди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, хотин қизлар қўмитаси ва маҳалла кенгашининг сайи ҳаракатлари билан ногиронлик аравачасига мухтож бўлган шахслар учун ажратилган ногиронлик аравачалари топширилди.
Туманда ичимлик ва оқава сув тармоқларини яхшилаш бўйича ҳамда туманда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиши учун махсус дастур ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича юқори ташкилот мутасаддиларига таклифлар берилди.
Бош саҳифага қайтиш