САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловни самарали ташкил этиш ҳамда сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини янада ошириш мақсадида тумандаги 478-сайлов участкаси жойлашган 20-сонли мактабда семинар ташкил этилди.
Унда Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан сайлов кодексининг жуда аҳамиятли эканлиги, қонунларнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги муҳим эканлиги айтиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловини туманда умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бош саҳифага қайтиш