Коррупция - тараққиёт кушандаси
Хоразм вилоят Адлия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида профессор – ўқитувчилар ва талабалар иштирокида “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда бошқарма бошлиғи Д.Бекчанова “Коррупция-жирканч иллат”, вилоят Адлия бошқармаси Урганч шаҳар бўлими етакчи маслаҳатчиси Ж.Мирзаев “Коррупция-тараққиётга таҳдид”, вилоят Ички ишлар бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича бўлим бошлиғи, майор Ж.Қабулов “Коррупцияга қарши кураш-ҳаммамизнинг бурчимиз”, вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Қ.Раҳимов “Коррупция-мамлакат тараққиётига тўсиқ бўлади” мавзуларида маъруза қилдилар. “Хоразм” нашриёти директори Т.Тангриберганов нашриётда қайта чоп қилинган таниқли рус ёзувчиси Н.Гоголнинг “Резивор” китоби бугун ҳам долзарблигини йўқотмагани, таъмагирлик, порахўрлик иллатларига қарши курашда аҳамияти ҳақида гапирди. Семинарда талабаларни қизиқтирган жуда кўплаб саволларга жавоб берилди.
Бош саҳифага қайтиш