МУРОЖААТЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ ЖОЙИДА ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хива шаҳар “Гулирайхон” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди. Унда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоли масалалар бўйича вилоят раҳбарига мурожаат қилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ижтимоий нафақалар тайинлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уй-жой ва аҳоли турмуш тарзи билан боғлиқ бошқа қатор долзарб масалаларни бартараф этиш юзасидан вилоят ташкилотлари бошлиқлари, масъуллар иштирокида тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Сайёр қабул давомидаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди.
Бош саҳифага қайтиш