Питнак шаҳри Обод маҳалласи тоза ичимлик сув билан таъминланди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Хоразм вилояти худудий бошқармаси буюртмачилигида вилоятимизда жорий йил 80 та лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳужжатларига асосан жойларда 21 та сув тарқатиш иншооти ва узунлиги 530 км ичимлик суви тармоқлари қуриб битказиб фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 2019 йилда режалаштирилган объектларни амалга ошириш натижасида вилоятимиз аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи 56 фоиздан 62 фоизга ошиши кутилмокда. Бугунги кунда 2019 йилга режалаштирилган маблағларнинг 90 фоизи ўзлаштирилиб, вилоят бўйича 70 та объектда яъни, узунлиги 450 км бўлган ичимлик сув тармоқлари ва 13 та сув тарқатиш иншоотлари фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Оролбуйи минтақасини ривожлантириш” дастури доирасида Питнак шаҳрида “Обод” маҳалласи учун ичимлик суви тармоқлари қуриш ва сув тарқатиш иншоотини реконструкция қилиш лойихасига 1,9 млрд.сўм ажратилди. Бош пудратчи “Қоровулбозор Назарбек” МЧЖ томонидан лойиҳа доирасида сув тарқатиш иншоотида насос станцияси биноси қайта таъмирланди, 3 дона насос ускунаси ўрнатилди, сиғими ҳар бири 750 м3 бўлган 2 дона сув сақлаш иншооти (резерувар) қайта таъмирланиб, янгидан трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, лойиха доирасида узунлиги 7 км бўлган магистрал ва ички тармоқлар ёткизилди. Ушбу лойиха амалга ошиши натижасида сув тақсимлаш иншоотининг сув етказиб бериш қуввати суткасига 4 минг м3 га етказилиб, Питнак шаҳри Обод маҳалласининг 2500 дан ортиқ аҳолиси тоза ичимлик сув билан таъминланди. Оқова сув тозалаш иншооти топширилиши маросимида вилоят ҳокими Ф.Эрманов ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Дилшод Азимов қатнашди ва сўзга чиқди. Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш