Ҳиндистонда вилоятимизнинг туристик салоҳияти намойиш этилди
Хоразм вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов бошчилигида ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация Ҳиндистон давлатига ташриф буюрган эди. 21-22 октябрь кунлари “Luxury Symposium-2019” кўргазмасида иштирок этишди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида Ҳиндистон ва Хоразм вилояти ишбилармон доира вакиллари ўртасида B2B учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда Ҳиндистоннинг 40 га яқин туркомпаниялари ва Хоразм вилоятининг "Табассум савдо плюс" MЧЖ, "Grand Develop" MЧЖ, "Хоразм Кўхи Нур" МЧЖ, "Akbar Travel Asia" МЧЖ каби бир қанча сайёҳлик ташкилотлари иштирок этишди.
Мамлакатимиз, жумладан, вилоятимизнинг инвестиция салоҳияти ва имкониятлари, туризм соҳасида инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, вилоятнинг гастрономик, экотуризм ва бошқа бир қатор янги туризм турлари тўғрисидаги маълумотлар видеороликлар ва презентациялар орқали намойиш этилди.
Хорижий инвесторлар яратилган қулайликларга катта қизиқиш билдирди ва учрашув якунида манфаaтли келишувларга эришилди.
Бош саҳифага қайтиш