Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг 30 йиллиги байрамона нишонланади

  • Qog'ozga chop etish


Вилоятимизда байрам тадбирларининг асосий қисми жорий йилнинг 21 октябрь куни эрталаб Хонқа туманида жойлашган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

         Шундан сўнг Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Байрам тадбирида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловининг вилоят босқичи 1,2,3-ўрин соҳиблари(9 нафар) компьютер, ноутбук, планшет, номинация ғолиблари телевизор билан мукофотланди. 

Огаҳий ижод мактаби ўқувчилари иштирокида мушоирахонлик, театр жамоаси актёрлари томонидан тайёрланган буюк сиймолар ҳақидаги бадиий чиқишлар намойиши, Алишер Навоий ғазаллари билан айтилувчи мақомчилар чиқиши ҳамда концерт дастури намойиши бўлиб ўтди. 

Байрам тадбирининг бадиий қисмларини юксак даражада тайёрлаш учун профессионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, бастакор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, фольклор санъати вакиллари ҳамда бошловчилар жалб этилди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоира Муҳайё Мирсаидова, шоир Даврон Ражаб, Урганч давлат университети профессори Зарипбой Дўсимов маъруза билан иштирок қилди. Ўзбек миллий академик драма театри актёри Ҳамид Тошпўлатов томонидан саҳналаштирилган кўриниш намойиш этилди.

Байрам тадбирларида 2100 нафар ўқитувчи ва мураббийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 


Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya