Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

2020 йил ҳосили учун ғалла экиш бўйича семинар бўлиб ўтди

  • Qog'ozga chop etish

       Вилоятда 2020 йил ҳосили учун 33,2 минг гектар, шундан 29 минг гектари ғўза қатор орасига ва 4178 гектари очиқ майдонларга экилиши режалаштирилиб, ғалла экиш ишларини 25 сентябргача якунлаш белгилаб олинди. Бунинг учун ғаллани навлар бўйича жойлаштириш ва кузги ғаллани экишнинг ташкилий чора тадбирларини ишлаб чиқишда жорий йилда эришилган натижалар, шунингдек айрим фермер хўжаликлари томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилиниб амалга ошириладиган тадбирлар, иш тизими режалаштирилди. Бу йил барча майдонларга 550 килограммдан минерал ўғитлар (150 кг.карбамид) бериб экилади. Бунда даланинг шароитига алоҳида (қумлоқ ва соға ерлар бўйича) этибор қаратилиб, далага минерал ўғит киритилмаса, уруғлик дон берилмаслиги қайд этилди. Бунинг учун талаб қилинадиган 18260 тонна 68,5 млрд сўмлик фосфорли ва азотли минерал ўғитлар заҳираси яратилган бўлиб, ўғитларни ўз маблағлари ва тижорат кредити ҳисобидан етказиб берилиши белгиланган. 

       917 та фермер хўжаликларига 17,1 млрд сўм тижорат кредити ажратилиши ҳисоб-китоб қилиниб, бугунги кунда 576 та фермер хўжаликларига 12,6 млрд сўмлик кредит ажратиш учун йиғма жилдлар тайёрланган. Экиш ишлари 101 экиш отрядлари ва уларга бириктирилган жами 2055 та техника ва агрегатлар ёрдамида жумладан 42 та очиқ майдонларга дон экиш сеялкалари, 620 та қатор орасига ишлов берувчи мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Отряд раҳбарлари кузги ғаллани ҳар йилгидан эрта муддатларда ва юқори агротехника қоидалари асосида сифатли қилиб экилишига ва тўлиқ кўчат ундириб олинишига жавоб беради. 


Экиш мавсумида қатнашадиган 620 та культиваторчиларнинг ҳар бирига 10 млн сўмдан, жами 6,2 млрд сўмлик иш ҳақи тўланиши режалаштирилди, 2020 йил ҳосили учун хар бир туманда сув таъминоти оғирроқ ерларда 100 гектардан кластер усулида ғалла етиштиришни ва унда ёмғирлатиб суғоришни ташкил қилиб, бу ташаббусни вилоят ва туман қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари бошлаб берадилар. Ғўза қатор ораларини ғалла экишга тайёрлаш ва экишда: дала бегона ўтлардан батамом тозаланган бўлиши, сифатли дефолиация қилиниши керак. Шунингдек ғалла экиб тугатилган ва челлари олинган далаларда чел тагларини қўлда экишни ташкил этиш керак, - дейди вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Қурбанов. Семинарда вилоят ҳокими Ф.Эрманов қатнашди ва сўзга чиқди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya