Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Бекзод ва Гулноза вилоят ҳокими томонидан тақдирланди

  • Qog'ozga chop etish





2019 йил 1 августидан 6 августигача Жанубий Африка давлатининг Дурбань шаҳрида математика фанидан бўлиб ўтган Халкаро олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади. Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 41 та давлатидан 500 нафар иқтидорли, саралаш босқичларида ғолиб бўлган ўқувчилар қатнашдилар. Республикамиз номидан 8 нафар ўқувчи муваффақиятли иштирок қилдилар. Ушбу ўқувчилар минглаган талабгорлар орасидан қайта-қайта синаб кўрилиб, танлаб олинганлар. Ўзбекистон терма жамоаси илм-фан кучли тараққий этган АҚШ, Канада, Япония,Хиндистон каби давлатлардан ўтиб, фахрли 3-ўринни эгалладилар ва кучли учликдан жой олдилар. Айниқса, ушбу ўқувчилар орасида Мақсудов Бекзоднинг ушбу ғалабага салмоқли ҳисса қўшганлиги, иккита бронза медалга сазовор бўлганлиги диққатга сазовордир. 
Ўзининг иқтидори, билими билан тенгдошларидан ўзиб, билим чўққиларини мустаҳкам эгаллаб, жаҳон миқёсида муваффақиятга эришиб, кўксига медаль таққан Урганч шаҳридаги 6-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг ўқувчиси Мақсудов Бекзодбекни вилоят ҳокими ўз номидан, шу орқали барча ёши улуғ инсонлар номидан ушбу мукофот билан қизғин табриклади. 
Бу мақомга эришиб, кўксига медаль осишни ўзи бўлмайди, албатта. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов Бекзодбекнинг таълим берган устозларига, мактаб ва оила ҳамкорлигини тўғри йўлга қўйган ҳолда ўз фарзандларини илмли ва аҳлоқли бўлишини чин дилдан орзу қилиб, шу йўлда барча шароитларни яратиб берган ота-оналарига, бувижони ва бобосига миннатдорчилик билдирди.
Бекзодбек ўғлим! Сени олдинда катта синовлар кутиб турибди. Энди навбат фақат олтин медалга! Шу билан бирга Сенинг синфдош, тенгдошларинг орасидан ҳам издошларинг кўпайишига, юртимиздан Ал-Хоразмий, Беруний каби буюк сиймолар ишини давом қилдирадиган кучли олимлар етишиб чиқишига ишонч билдираман, олтин медални олиб Ўзбекистонимиз байроғини юксакларга кўтариб ватанимизни халқаро имижини янада танитишингга ишонаман ва бу учун қўлимиздан келганча сенга елкадош бўлиб кейинги ютуғинг учун машина совға қиламан дея ваъда берди Ф.Эрманов.
Шундан сўнг Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори Гулноза Матниёзованинг маҳоратини эътироф этиб, унга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда Урганч шаҳридан 2 хонали уйнинг калитини топширди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш

ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya