Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИРГАЛИКДА КУРАШАМИЗ!

  • Qog'ozga chop etish

2019 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Айни пайтда мазкур Фармон ижроси изчил равишда таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Ғайратжон Султанов билан ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашдик.
- Ушбу Фармоннинг асосий мақсади Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган, - дейди Ғ.Султанов.
Бугунги кунда бутун инсониятни ташвишга солаётган ушбу ижтимоий иллат, яъни коррупция инсон ҳуқуқларининг, бозор механизмларининг бузилишига, инсонлар ҳаёт сифатининг ёмонлашувига олиб келади.
"Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармон коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда фаолият олиб боришини, жамоатчилик назоратини тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳими, ушбу Фармоннинг айнан "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастури доирасида эълон қилиниши диққатга сазовордир. Айнан шунинг учун ҳам мазкур ҳужжатда иқтисодиётни янада равнақ топтириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини таъминлаш алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Мазкур Фармон билан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, корруп-цияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш давлат сиёсатининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги асосий йўналишлари этиб белгиланган.
- Мамлакатимизда 2017 йил 3 январида "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши бу иллатга қарши курашишнинг янги босқичини бошлаб берган бўлса, мазкур Фармон кенг жамоатчилик, ёшлар, айниқса, нодавлат ташкилотлар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ушбу иллатга қарши курашишда, ҳар бир соҳада коррупцияни олдини олишда фаолликка чақиради. Хусусан, Фармонга асосан 2019-2020 йил-ларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ишлаб чиқилди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби янгиланди. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан Идоралараро комиссия билан келишган ҳолда Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторларини ишлаб чиқиш белгилаб берилди.
Умуман, давлат бошқаруви органлари, назорат этувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчилик меъёрларини бузишга, уларни нотўғри талқин этишга, тўрачилик, расмиятчилик, коррупцияга йўл қўймасликда, мамлакатни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.
Ушбу Фармоннинг эътиборга молик жиҳатларидан бири бу - давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтиришга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти юзасидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилганлигидир.
- Фармонга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларининг ташкил этилиши белгилаб берилди. Ушбу комиссияларнинг асосий вазифалари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
- Ушбу комиссиялар эндиликда жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиб, мавжуд муаммолар ечимига эътибор қаратадилар. Шунингдек, улар жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш функцияларини амалга оширадилар. Бу билан ҳудудларда, қуйи бўғинларда мавжуд коррупция ҳолатларига чек қўйилиши билан биргаликда, коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган давлат органлари, комиссиялар ва уларнинг тизимларида коррупцияга қарши курашишга оид фаолият янада такомиллашади.
Ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Фармонда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқламаганликлари ва тегишли баҳо бермаганликлари, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни такроран содир этиш ҳолатларига йўл қўйганликлари юзасидан шахсан жавобгар бўлиши белгилаб берилган. Шунингдек, 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарлари вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб борилади. Коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари, ваколатларининг рўйхати шакллантирилади.
Шунингдек, Фармонда 2019 йил 1 сентябрга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини, шу жумладан, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва чет эл ижобий тажрибасини инобатга олган ҳолда ушбу фаолиятни ташкил этиш ва мазкур йўналишдаги функцияларини оптималлаштиришда ягона ёндашувларни жорий этиш орқали тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш белгилаб берилган. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назорати механизмларини самарали қўллашга йўналтирилган, комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган "Йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
- Мазкур Фармон билан 2019-2020 йил-ларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастурида асосан нималарга эътибор қаратилган?
- Давлат дастурида 4 та йўналиш алоҳида белгилаб берилган. Унда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш каби масалаларга асосий эътибор қаратилган.
Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилиши, фуқаролар, жумладан, тадбиркорларнинг давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек, коррупцияга қарши курашишдаги кенг кўламли ислоҳотларга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Коррупцияга қарши курашиш борасида давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга замин яратади.
- Коррупцияни олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
- Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан коррупция ҳолатларини фош этиш борасида ўтказилиб келинаётган тезкор тадбирлар изчил давом этмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида жами 28 та жиноят ишлари қўзғатилиб, қатор идора, ташкилотлар ходимлари томонидан коррупция ҳолати билан боғлиқ жиноятлар аниқланган.
Ушбу рақамлар Жиноят кодексининг коррупцияга оид моддалари бўйича таҳлил қилинганда, 210-модда билан 5 та, 211-модда билан 12 та, бошқа моддалар билан 11 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Масалан, Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида мудира лавозимида ишлаб келаётган фуқаро шу муассасада ишловчи ходимининг иш ставкасини ошириб бериш эвазига пора талаб қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан қонунда белгиланган ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилди. Шунингдек, Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими хирурги ўз хизмат ваколатига кирмасада бемор О.Б.ни "Оралиқ соҳа йиртилиши" ташхиси билан Урганч тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизиб, уни операция қилишни ваъда қилади ва эвазига 1 миллион сўм пулни олаётган вақтда Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Таъкидлаш мумкинки, соғлиқни сақлаш, таълим, ҳокимият, ер тузиш ва кадастр идораларининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган бир қатор жиноят ишлари ушбу тизимларда коррупция хавфи ҳамон давом этаётганидан далолат беради.
Жорий йилда Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси шу коллежнинг талабасидан битирув дипломи амалиёт иши ҳамда битирув малакавий ишини комиссия аъзолари орқали ижобий ҳал қилиб бериши учун 150.000 сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Холислар иштирокида ушбу ўқитувчининг ёни кўздан кечирилганда унинг ёнидан 20 нафар талабадан битирув диплом олиши амалиёт ва битирув малакавий ишини ижобий ҳал қилиб бериши эвазига олган жами 2 миллион 800 минг сўм пуллар борлиги аниқланиб, ушбу пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан қонунчилик асосида тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилди.
Иқтисодий жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини камайишида, албатта, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда фаолият юритамиз. Чунки департамент органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларнинг матбуот, телевидение, радио ва интернет нашрлари орқали кенг жамоатчиликка етказиш билан аҳолининг нафақат жиноий ҳаракатларнинг салбий оқибатларидан хабардорлиги ошади, балки жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учун миллий қонунчилигимизда белгилаб берилган ҳуқуқий жазо турлари ҳақида тўлиқ маълумотга ҳам эга бўладилар. Ушбу жиноий ҳаракатларнинг салбий оқибатлари нафақат биргина шахсга, балки унинг оиласи, яқинлари ва жамиятга ҳам зиён етказишини англаб етадилар.
Бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида департамент ходимлари томонидан ҳудудларда 500 дан ортиқ профилактик тадбирлар, оммавий ахборот воситалари орқали 200 га яқин чиқишлар ташкил этилди.
Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши кураш ҳар куни, ҳар лаҳзада ҳар бир фуқаро томонидан олиб борилиши керак. Инсонларнинг ушбу иллатга қарши қатъий фуқаролик позицияси шаклланиши, коррупцияга нисбатан муросасизлик ва тоқатсизликнинг пайдо бўлиши, коррупция ҳолатларини оқлаш ва изоҳлаш эмас, қоралаш ва қабул қилмаслик биринчи ўринга чиқиши керак. Коррупция онгли ёндашув билан фуқароларнинг ўзлари аҳволни ўзгартириши, коррупциясиз жамият қуришда ҳар ким ўз роли ва вазифаларини англаб, масъулиятни ҳис этиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майда қабул қилган "Ўзбекистон Республикасида корруп-цияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ана шу вазифаларни амалга оширишда ҳамда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат сиёсатини,тарғиб қилишда давлат мансабдор шахслари ва хизматчиларига қўйиладиган асосий талабларни, коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи махсус органларни ва уларнинг ваколатларини, коррупцияга қарши курашиш чораларини амалга оширишнинг асосий қоидаларини белгилаб беришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
- Суҳбатингиз учун ташаккур.

Дилрабо КУРЯЗОВА
 суҳбатлашди.

Манба: xorezmnews.uz 




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya