«Туристларни «ўзимизники» қилиб олишимиз керак»
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли билан тадбиркорларни ташвишга солаётган ва ечимини кутаётган долзарб муаммолар бўйича Kun.uz таҳририятига эксклюзив интервью берди.
Вилоят раҳбари суҳбат давомида Хоразмда туризмни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам гапирди.
«Хоразм вилояти иқтисодиётининг муҳим соҳаларидан бири туризм ҳисобланади. Шу туфайли, туристлар сонининг ошиши, хориж давлатларида туристик операторларимизни кўпайтириш масаласи долзарб бўлиб турибди.
Ҳозирги кунда Хоразмга келаётган туристлар сонини кўпайтириш ва «ўзимизнинг туристлар»га эга бўлиш муҳим аҳамият касб этмоқда. «Ўзимизнинг турист» деганда нимани тушунамиз? Бу ўзимиз томондан берилган йўлланмалар орқали Ўзбекистонга келадиган туристлардир.Бунинг натижасида барча пул оқимлари Ўзбекистонга, вилоятимизга йўналтирилган бўлади.
Ҳозирча бундай сайёҳларнинг сони кўп эмас – бу йил 36 мингга етди. Умумий ҳисобда эса 2019 йилнинг 5 ойида чет эллик туристлар сони 100 мингдан ошиб кетди. Таққослайдиган бўлсак, 2018 йилда уларнинг умумий миқдори 130 мингдан ортиқ эди, демак бу йили деярли икки баробар кўпайди. Ана ўша туристларни ўзимизники қилиб олишимиз керак. Бунинг учун хориж давлатларида ўзимизнинг тур-агентликларни очишимиз ва тур-операторлар фаолиятини йўлга қўйишимиз лозим. Бу борада имкониятга, салоҳиятга эга тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишимиз керак.
Туризмни ривожлантиришда туристлар учун инфратузилма объектларини ташкил қилишимиз, меҳмонхона комплексларини қуришимиз керак. Йил бошидан бери вилоятимизда 6та меҳмонхонани ишга туширдик, яна 2таси иш бошлаш арафасида турибди.
Йилнинг қайси фаслида келишидан қатъий назар, барча сайёҳлар меҳмонхоналар билан тўлиқ таъминланиши, улар учун кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши, дам олиш масканлари ташкил қилиниши керак. Бу борада араб инвесторлари билан жуда катта лойиҳани амалга оширишни режалаштиряпмиз. Хива шаҳри яқинидаги Ғовук кўли атрофида туризм зонасини ташкил қиламиз. У ерда учта замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қурилади. Яқин орада инвесторлар вилоятимизга келади. Бу лойиҳа бўйича улар билан музокара ўтказамиз», - деди Фарҳод Эрманов.

Бош саҳифага қайтиш