Янгибозорлик ғаллакорлар вилоятда режани биринчи бажарди

Янгибозор тумани ғаллакорлари вилоятимизда биринчи бўлиб давлатга дон сотиш режасини бажарди.
Жорий йилнинг ҳосили учун туманда 144 та фермер хўжалиги томонидан 3 минг 520 гектар майдонда ғалла етиштирилиб, давлатимиз хирмонига 8945 тонна дон топширилди.
Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида 25 та комбайн сафарбар қилиниб, ҳар бирига 3 тадан юк автомашинаси бириктирилди. Тумандаги фермер хўжаликлар юқори ҳосилдорликка эришди.
–Жорий йилда 60 тонна ўрнига 102 тонна дон йиғиб олиниб, шартномавий режани туманда биринчилардан бўлиб бажардик, – дейди “Достонбек” фермер хўжалиги раҳбари Аманжон Холмуратова.
– Ҳосилдорлик ҳар гектардан 75,7 центнердан тўғри келди. Фермер хўжалигимиз ғаллачиликнинг ўзидан 155 миллион сўм соф фойда олишни режалаштирмоқда.
Туман фермер хўжаликлари режага қўшимча яна 2250 тонна ғалла йиғиб олиш бўйича ўрим-йиғим ишларини давом эттирмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Бош саҳифага қайтиш