Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Вилоятда заргарлик соҳаси ривожланади

  • Qog'ozga chop etish

Заргарлик санъати жуда қадимий тарихга эга. Унга инсоният ерда яшашни бошлаган даврдаёқ асос солинган. Заргарлик санъати миллий-бадиий маданият тарихининг ажралмас қисми бўлиб, у халқнинг олис ўтмишидаги олий мақсадларини ўрганишда ёрдам беради. Зийнат буюмлари ҳунар эгаларининг маҳоратидан, маълум давр иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларидан, маъдан ва тошларга ишлов бериш техникасидан ҳимоя қиладилар, заргарлар ясаган буюмлар улар яшаган давр санъатининг услубий   усусиятларини ўзларида намоён   этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сонли “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ушбу фармонга асосан мамлакатимизда заргарлик саноатини янада ривожлантириш, сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек ушбу тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш борасида чора тадбирлар белгиланган.

Ушбу қарорга асосан 2019 йил 1 июлдан жорий этилаётган янги тартибга кўра:

  • Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи маҳаллий ишлаб чиқаручиларга ишлаб чиқарган маҳсулотларига асиллик даражасини мустақил белгилаш ва тамғалаш ҳуқуқи берилди;


  • Лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш шохобчаларини, шу жумладан мамлакатимиз ҳудудларида очиш ҳуқуқи белгиланди;


  • Лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотишлари ва аҳолидан қимматбаҳо металл парчалари, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюумларни ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олиш ҳуқуқи белгиланди; 


  • Лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш учун биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;


  •  Жисмоний шахслар қиймати беш минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишларига рухсат этилди;


  • Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар – божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.


  • “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек уюшма аъзоларининг имтиёз ва преференциялари тадбиқ этилади;


  • Олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана савдода сотганлик учун 1 граммига 1 000 сўм миқдорида йиғим жорий қилиш белгиланган;


  • Тадбиркорлик субъектлари олтин изловчилик фаолияти доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олиши ҳуқуқи берилди;

Банклар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар Навоий ва Олмалиқ КМКдан қимматбаҳо металларни ўлчов пластиналари кўринишида, шунингдек 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган оғирликдаги гранулаларни Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Шунингдек улар сотиб олинган қимматбаҳо металларни бошқа заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларга сотишлари мумкин.

2022 йилнинг 1 июлига қадар, қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти – қўшилган қиймат ва акциз солиғидан;

Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар – божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинди.

Шунингдек фармонга асосан, Республиканинг туристик ҳудудларида, шу жумладан, Хоразм вилоятида ҳам заргарлик устахоналари ва магазинлари барпо этилиши. Ҳамда, Урганч халқаро аэропортининг божсиз савдо ҳудудларида (Дутй Фреэ) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулолари билан савдо қилувчи заргарлик магазинлари очилиши белгиланган.

Ушбу қарорга асосан тадбиркорлик субъектоари иштирокида ҳар битта ҳудудда камида иккита тайёр заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига олувчи замонавий заргарлак савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш топширилган.

Бугунги кунда  вилоятимизда ушбу фармонга асосан 2020 йилнинг декабирида лойиҳа қиймати икки миллиард сўмлик заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига олувчи замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва заргарлик буюмлари сотиш комплексини ташкил этиш лойиҳаларининг ишга тушиши режалаштирилган.


Муҳтарам Президентимизнинг ушбу фармони асосида мамлакатимиздаги хом-ашё сифатида сотилаётган қимматбаҳо қазилма бойликларимизни қайта ишлаш, бунинг эвазига заргарлик буюмларини экспортга йўналтириш, янги ишчи ўринларини яратилишига эришишимиз мумкин.

     Заргарлик соҳаси билан халқимиз қадим-қадимлардан бери шуғулланиб келишади. Хусусан, Хоразм заргарлиги жуда қадимий тарихга эга. Тупроққалъа деворларидаги тасвирланган ўша даврлардаги аёллар жуда чиройли нафис тақинчоқлар таққанликлари маълум бўлган. Бундан ташқари I-IV асрларга таалуқли тақинчоқлар Аёзқалъа Етти асар, Бургутқалъа атрофларидан топилган.

   XIX-XX аср бошларида Хоразмда ҳунармандчилик ривожланиши билан Хива, Урганч, Хозарасп, Хонқа шаҳарларида заргарлик маҳаллалари пайдо булди. Хивада 1860 йилда 15 дан зиёд заргарлик дўкони ишлаб турган.

Хозирги даврда ҳам заргарлик санъати давом қилдирилиб ишлаётган усталарни ишлари хозирги авлод дидига мос нафис заргарлик буюмларини ишлаб чиқарилмоқда. Хоразм заргарлигининг намуналари асосан аёл кишиларни безаги сифатида ишлатилган. Бу буюмлар турли-туман бўлиб ўзига хос номланади. Буларга танга дўзи, такя, тумор тақя, билак билакузуклар, манглай учун, осма дўзи, камар боғи, исирға, калит боғи, бодомой ва яна бошқа кўплаб заргарлик буюмлари. 

Бугунги кунда вилоятимизда қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмлари билан шуғулланувчи элликка яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келмоқдалар.

Хунармандларимиз томонидан ясалган заргарлик буюимларига кўплаб чет-эллик меҳмонлар томонидан юқори қизиқиш билан ҳарид қилиниб келинмоқда. 

Президентимизнинг фармони билан заргарлик соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига яратилган ва яратилаётган имкониятлар, имтиёзлар асосида вилоятимизда ушбу соҳанинг янада ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади. 



У.Якубов, Хоразм вилояти

Иқтисодиёт ва саноат

бош бошқармаси бошлиғи




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya