Хивада “Erkin Palace” мехмонхонаси фойдаланишга топширилди.
Хива шаҳрида шинам ва замонавий “ErkinPalace” мехмонхонаси қуриб фойдаланишга топширилди.
Мехмонхона 70 ўринли бўлиб, 35 та хонадан иборат. Барча қулайликларга эга бино миллий ва жахон андозалари асосида кўркам безатилган. Хоналар жаҳон стандартларига мос тарзда жиҳозланган.
Хоразмда ўтган йили 13 та меҳмонхона қурилиб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда мазкур йўналишда маҳаллий ва хорижий ташаббускорлар томонидан 100 та лойиха амалга оширилиши белгиланган.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов, Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг раиси Акмал Саидов хамда академик Қаландар Абдураҳмоновлар қатнашди ва сўзга чиқишди.
Бош саҳифага қайтиш