ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Бугунги кунда Хитой ва Ўзбекистон алоқалари ҳар жиҳатдан мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқоти, олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим асос бўлаётир.
Бугун вилоят ҳокими Ф. Эрманов хитойлик инвесторлар Wang JIANLI ва Meng JUNFENG билан учрашди. Учрашув давомида инвесторлар пахтани қайта ишлаб ундан тайёр махсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш истагини ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари айтиб ўтишди.
Меҳмонларга вилоятнинг сармоявий салоҳияти, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, божхона ва солиқ имтиёзлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Ушбу учрашув ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга алоҳида туртки беради.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш