Хивада Президент мактаби қурилади
Хивада Президент мактаби қурилади
Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилиши режалаштирилган Президент мактаблари қурилиши таълим тизимида олиб борилаётган ислохотлардан яна биридир.
Жорий йил Тошкент, Нукус ва Хива шаҳарларида Президент мактабларини қуриш режалаштирилган. Биринчи ўқув йилида Президент мактабиининг 5 — 10-синфларга 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади. Хива шаҳрида мактабнинг қурилиши учун тамал тоши қўйилиши хам бу борада олиб борилаётган ишларнинг амалий исботидир. Шу муносабат билан ташкиллаштирилган тадбирда вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари хамда кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этди.
Ушбу мактаб энг замонавий архитектура лойиха асосида қурилиб чет эллик мутахассисларнинг жалб этилиши кўзда тутилган.
Қўлларини дуога очган нуроний отахонлар қурилиши бошланган мазкур мактабда фарзандларимиз комил инсон бўлиб тарбияланишини ният қилишди.
Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Бош саҳифага қайтиш