Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Спорт маркази фойдаланишга топширилди

  • Qog'ozga chop etish

Юртимизда “Наврўз” шукуҳи кезаётган шу кунларда бир қанча янги объектлар фойдаланишга топширилди. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли янги қурилган Спорт маркази мажмуаси ҳам ана шундай объектлар қаторидан ўрин эгаллади. 2018 йилнинг август ойида тамал тоши қўйилган мазкур спорт марказининг қурилиши қисқа муддат якунланиб фойдаланишга топширилди. Марказда спортнинг ўнга яқин тури билан шуғулланиш шароитлари яратилиб, энг замонавий спорт анжомлари билан таъминланган. Спорт марказининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Раҳмонов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ф.Эрманов вилоят ички ишлар органлари ходимларининг жисмонан соғлом, маънан етук бўлишларини таъминлашга қаратилган шарт-шароитларни яратиш мақсадида вилоят ИИБ томонидан олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиб ўтди. Тантанали тадбир давомида вилоятдаги ёш спортчилар, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ва ИИВ Хоразм Академик лицейи ўқувчилари томонидан кўргазмали спорт чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг мазкур спорт мажмуасида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий йўналишларида хизмат олиб бораётган ходимлардан иборат терма жамоалар ўртасида спортнинг “мини футбол” турига старт берилди.



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Январь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 

Fotogalereya